Get Mystery Box with random crypto!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг оналари С | Husni Xulq

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг оналари Собирахон аянинг тақвоси ва диёнати ҳақида келинлари Хайринисо ая шундай хотирлайди:

"Онамиз вафот этганларида, отамиз Муҳаммад Юсуф домла жамоа олдида шундай дедилар:

"Халойиқ, эшитинг!
Мен бу аёлдан мингдан-минг розиман! Аллоҳ жаннатининг тўридан жой насиб этсин! Мен чизиқ чизсам, ҳаё қилиб ўша чизиқдан бир қадам нарида юрарди. Мен бу аёлдан розиман, сизлар гувоҳсиз!"

Албатта АЁЛнинг турмуш ўртоғидан бундай ризоликни топиши улкан бахт ва саодатдир! Бундай саодатга АЁЛ итоат, меҳнат, сабр ва қаноат ила эришади...
Аллоҳим икковларини ҳам раҳмати билан сийласин. Бизларга ҳам шундай гўзал хотима насиб этсин!"

konspektor

@Husni_Xulqim