Get Mystery Box with random crypto!

1. ЭНГ АФЗАЛ САЛАВОТ «Аллоҳумма, солли ъало Муҳаммадин ва ъа | ﷽☪ IBODATI ISLOMIYA 🌙

1. ЭНГ АФЗАЛ САЛАВОТ


«Аллоҳумма, солли ъало Муҳаммадин ва ъало оли Муҳаммад, камо соллайта ъало Иброҳийма ва ъало оли Иброҳийм, иннака Ҳамийдум-Мажийд. Аллоҳумма, борик ъало Муҳаммадин ва ъало оли Муҳаммад, камо борокта ъало Иброҳийма ва ъало оли Иброҳийм, иннака Ҳамийдум-Мажийд».
Маъноси:
Аллоҳим! Ҳазрати Муҳаммадга ва ҳазрати Муҳаммаднинг оилалари (аҳли)га салот (раҳмат) айла, мисли Иброҳимга ва ул зотнинг оилалари (аҳли)га салот (раҳмат) айлаганингдек! Албатта Сен ҳамдга лойиқсан, ша-рафи буюк Зотсан. Аллоҳим! Ҳазрати Муҳаммадни ва ҳазрати Муҳаммаднинг оилалари (аҳли)ни муборак қил, мисли Иброҳимни ва ул зотнинг оидалари (аҳли)ни муборак қилганингдек! Албатта Сен ҳамдга лойиқсан, ша-рафи буюк Зотсан.
(Бухорий, «Анбиё", 10, р. 3370. Қаранг: Муслим, «Салот", р. 66-69; Абу Довуд, «Салот", 183, р. 976-979; Термизий, «Салот", 351, р. 483; «Тафсий-рул-Қуръон", 34, р. 3220; Насоий, «Саҳв", 49-54, р. 1285-1294; Ибн Можа, «Салот", 25, р. 903-906; «Муватто", «Қасру-с-салот", р. 66-67; Аҳмад ибн Ҳанбал, IV, 241, р. 18105.)
"Малавон" салавоти олтмиш минг, «Баҳри анвор" сала-воти юз минг даражага эга эканини ўйласак, севикли Пай-ғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўзлари ўз муборак лафзлари билан билдирган ва барча ҳадис китоб-ларида келган бу салавоти шарифнинг даражаси нечоғ юксак эканлигини англаймиз. Бу муборак салавотнинг ҳар намозда айтилиши бежиз эмас.
Бунинг бошқа қисқароқ шакли ҳам бўлиб, уни Заҳируддин Муҳаммад Бобур «Мубайян" асарида келтирганлар:
Аллоҳумма солли ъало Муҳаммадин ва борик ъало Муҳаммадин ва ъало оли Муҳаммад, камо соллайта ва барокта ва салламта ъало Иброҳийма ва ъало оли Иброҳийм, Роббано, иннака Ҳамийдум-Мажийд.
Маъноси:
Аллоҳим! Ҳазрати Муҳаммадга ва ҳазрати Муҳаммаднинг оилалари (аҳли)га салот (раҳмат) айла, ҳазрати Му-ҳаммадни ва ҳазрати Муҳаммаднинг оилалари (ақли)ни муборак қил, мисли ҳазрати Иброҳймга ва ул зотнинг оилалари (аҳли)га салот (раҳмат) айлаганингдек ва муборак қилганингдек! Албатта, Сен ҳамдга лойиқсаи, шарафи буюк Зотсан.
Аҳли суннат вал-жамоат мазҳабида бу салавот мавжуд, аммо ҳазрати Имом Аъзам (раҳматуллоҳи алайҳ) намозда юқоридаги (биринчи) салавотни айтишни таржиҳ этганлар.


https://t.me/namozxon_Birodar