Get Mystery Box with random crypto!

ТАЛОҚЛАР БИР-БИРИГА ҚЎШИЛИШИ ҲАҚИДА #талоқ 482-CАВОЛ: Ёшим 2 | Husan domla

ТАЛОҚЛАР БИР-БИРИГА ҚЎШИЛИШИ ҲАҚИДА
#талоқ

482-CАВОЛ: Ёшим 28 да. 9 йил олдин уйланганман, ҳозирда 2 нафар ўғлим бор. Туйдан олдин зинога қўл уриб, зинокорлик қилиб юрмайлик деб, никоҳ ўқитгандик, кейин уришиб қолиб жавобини сўраганда, талоқсан деганман. Кейин яна ярашиб, турмуш қурдик. 2 чи никоҳ ўқилди, кейин 1 та фарзандлик бўлганимизда яна қаттиқ уришиб қолдик. Жавобини тинмай сўради. Яна талоқсан, дедим. Шу билан 2 талоқ бўлди дегани. Энди яна шу ҳол 2 маротаба қайтарилди, 4 талоқ бўладими шунда? Ҳозир бирга яшаяпмиз. Зино қилиб яшаяпман, деб гумон қиляпман. Шу масалага ечим керак.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аслида талоқ нозик масала бўлгани учун эр-хотин иштирокида, бирор имом домла ҳузурида ҳал қилиниши лозим. Шундай бўлса-да, мазкур саволнинг назарий жавобига тўхталиб ўтамиз.

“Дуррул-мухтор” китобида турли хил талоқлар бир-бирига қўшилиши ҳақида шундай дейилади:

الصَّرِيحُ يَلْحَقُ الصَّرِيحَ وَيَلْحَقُ الْبَائِنُ بِشَرْطِ الْعِدَّةِ وَالْبَائِنُ يَلْحَقُ الصَّرِيحَ الصَّرِيحُ مَا لَا يَحْتَاجُ إلَى نِيَّةٍ بَائِنًا كَانَ الْوَاقِعُ بِهِ أَوْ رَجْعِيًّا… عَلَى الْمَشْهُورِ لَا يَلْحَقُ الْبَائِنُ الْبَائِن

Идда муддати ичида бўлиш шарти билан сариҳ талоқ сариҳ ва боин талоққа қўшилади. Шунингдек, боин талоқ сариҳ талоққа қўшилади. Сариҳ деб – боин ёки ражъий талоққа сабаб бўлишидан қатъий назар ниятга муҳтож бўлмаган талоқ лафзларига айтилади. Машҳур қавлга кўра боин боинга қўшилмайди (“Дуррул-мухтор” китоби).

Боин деганда киноя лафзлари билан айтилган талоқлар назарда тутилади.

Мазкур иборалардан маълум бўладики, киши ўз хотинини идда муддати ичида сариҳ лафз (масалан, “талоғингни бердим”, “сен бир талоқсан” каби)лар билан бирин кетин талоқ қилса, у талоқлар бир бирига қўшилаверади. Ҳатто уч талоққача боради. Уч талоқдан сўнг эса у аёл собиқ эрига ҳалол бўлмайди. Фақатгина хотин бошқа эр билан никоҳ ила яшаб, тақдир тақозоси билан ажрашиб кетса, шундагина иддадан кейин собиқ эрига ҳалол бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @Husandomla