Get Mystery Box with random crypto!

ҚАСАМИНИ БУЗГАН ИНСОН #қисқа_савол_жавоблар CАВОЛ: Бир киши | Husan domla

ҚАСАМИНИ БУЗГАН ИНСОН
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Бир киши Аллоҳга қасам буюрганига юраман, қайтарганидан қайтаман десаю амал қила олмаётган бўлса, бу кишини холи нима кечади?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Мусулмон инсон Аллоҳ буюрган ишни қилиб қайтарганидан қайтишлиги керак. Бунинг учун албатта қасам ичишлиги шартмас. Аллоҳга бўлган иймони охиратга бўлган ишончи уни шундай ҳаёт кечиришга етакламоғи лозим. Шундай бўлса-да, бир киши саволда айтилганидек “Аллоҳга қасам, Аллоҳ буюрган ишни қиламан У Зот қайтарган ишдан қайтаман” деган бўлса, бу қасам бўлиб, қасамига зид иш қилиши билан қасамни бузган бўлади. Шариатда қасамни бузиш билан белгиланган каффоратни тўлашлиги лозим бўлади. Араб тилида «каффорот» сўзи бир нарсани яхшилаб, ҳеч ҳам кўринмайдиган қилиб тўсиб беркитишга айтилади. Шариатда эса, содир этилган гуноҳни ювиш учун адо этиладиган молиявий ёки бадан ибодатига «каффорот» дейилади. Ичган қасамини бузган инсон адо этиши вожиб бўлган каффорот ҳақида аввал батафсил баён қилганмиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Улашинг: @husandomla