Get Mystery Box with random crypto!

ИСТИХОРА НАМОЗИ ҚАЙСИ ПАЙТЛАРДА ЎҚИЛАДИ? #намоз 907-CАВОЛ: И | Husan domla

ИСТИХОРА НАМОЗИ ҚАЙСИ ПАЙТЛАРДА ЎҚИЛАДИ?
#намоз

907-CАВОЛ: Истихора намози қайси пайтларда ўқилади? Aгар қайсидир ниятга эришишни чин кўнгилдан хоҳласа Aллоҳдан сўраб ушбу намозни ўқиса бўладими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Мусулмон киши мубоҳ бўлган икки ишдан қайси бирини қилишини билмай қолганида, хайрлисини танлаш учун икки ракат истихора намози ўқийди. Истихора намозидан сўнг махсус дуоси бор шуни ўқийди.

Сиз бирор ҳожатингиз бўлиб, шу ҳожатингизни сўрамоқчи бўлсангиз, бунинг учун ҳожат намозини ўқинг.

“Роддул Муҳтор” китобида қуйидагича келтирилган: “Машойихларимиз айтадилар: “Биз Ҳожат намозини ўқиб Аллоҳ таолодан нимаики сўраган бўлсак, барчаси раво бўлди”.  Машҳур саҳоба Абу Дардо разияллоҳу анҳу шундай деганлар:

اني سمعت رسول الله صلي الله عليه و سلم يقول: من توضا فاسبغ الوضوء ثم صلي ركعتين يتمهما اعطاه الله ما سال معجلا او مؤخرا (مسند الامام احمد)

“Мен, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни мана бундай деганларини эшитганман: “Кимки таҳорат олиб уни мукаммал қилса, сўнгра икки ракъат намозни хушуъ ва хузуъ билан ўқиса, Аллоҳ таоло сўраган нарсаларини тезда ёки бир оз вақтдан кейин беради” (Имом Аҳмад ривоят қилганлар). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

@Husandomla