Get Mystery Box with random crypto!

Hurfikr.uz

Telegram kanalining logotibi hurfikruznews — Hurfikr.uz H
Telegram kanalining logotibi hurfikruznews — Hurfikr.uz
Kanal manzili: @hurfikruznews
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 9.66K
Kanalning ta’rifi

Haqsizliklar oldida egilmang , chunki haqqingiz bilan birga sharafingizni ham yo'qotasiz.

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 203

2022-12-27 04:00:57
КУН  ҲАДИСЛАРИ

Расулуллоҳ ﷺ  дедилар: «Аллоҳ таоло бандасининг тавбасини ғарғара келгунича қабул қилади»

Расулуллоҳ ﷺ  дедилар: «Кимки истиғфор (айтиш)ни кўпайтирса, Аллоҳ у (банда) учун ҳар қандай ғам-ташвиш ва тангликдан чиқиш йўли (пайдо) қилиб, уни ўйламаган томонидан ризқлантиради»

Расулуллоҳ ﷺ  дедилар: «Аллоҳ таоло: «Эй одам боласи, сен Менга дуо қилдинг ва Мендан умид қилдинг. Мен эса сени гуноҳингга аҳамият бермасдан кечириб юбордим. Эй одам боласи, агар гуноҳинг осмон булутича бўлса ҳам, Менга истиғфор айтсанг, гуноҳингни кечираман. Эй  одам боласи, агар Менга ер тўлалигича гуноҳ билан келиб, сўнгра Менга бирор нарсани ширк келтирмасанг, ернинг тўлалигича мағфират билан бораман», деб айтди»


https://t.me/Hurfikruznews
69 views01:00
Ochish/sharhlash
2022-12-27 02:43:16 Ҳикоя қилинишича, саҳрода яшайдиган бир киши амакисининг қизига уйланди. Орадан йиллар ўтиб, аёли унга тўққиз ўғил фарзанд туғиб берди. Яна орадан йиллар ўтиб, аёл ўнинчисига ҳам ҳомиладор бўлди. Ой куни етиб, қиз фарзанд дунёга келтирди. Аёл эрига қиз кўрганининг хабарини берганда, эри жуда қаттиқ хафа бўлди ва ўзини камситилгандек ҳис қилди. Баланд овозда у: «Қандай ҳам қаро тун а-а-а, бу тун», деб дод солиб, аёлини ҳайдади. Унга нафрат нигоҳи билан карай бошлади. Гўёки, ҳомиланинг қиз бўлишига аëли сабабчидек.

Орадан кунлар, йиллар ўтди. Ота кексайди. танасидан мадор кетди. Бир куни унинг кўзи ҳам ожиз бўлиб қолди. Ўғилларининг ҳаммаси уйланиб, ўз юмушлари билан овора бўлиб, кўзи ожиз оталарини эсдан чиқардилар. Кенжа фарзанди бўлмиш қиз ҳам турмушга чиқиб, оилали бўлган эди. Отасига етган мусибатни эшитган заҳоти унинг ёнига, ҳолидан хабар олгани шошилди. Отасининг хонадонига бориб, падари бузрукворини чўмилтирди. уйларини саранжом-саришта қилди. Отасига таом пиширди. Ювиниб покланган ота аввал ҳис қилмаган роҳатни туйди. Қиз отасига дори бермокчи бўлиб, қўлини узатганда, ота унинг қўлидан ушлади ва: «Эй меҳрибон қизим, сиз кимсиз?», деб сўради.

Қиз кўзларидан шашқатор ёшлар оққан ҳолда: "Эй отажон, мен ўша сизнинг қаро тунингизман", дейди. Бу гапдан ота ўз қизи билан гаплашаётганини англадида, ҳўнграб йиғлаб юборди ва айтган гапларига афсус надомат қилиб:" Қизалоғим, мени кечир! Қанийди, тунларимнинг ҳаммаси қаро бўлса. Уйимда тун қаросида сокинлик ҳукм сурарди. Агар замон менинг ҳаётимни ортга қайтарса, мен қизимни туғилган пайтиданоқ яхши кўрган бўлар эдим. Қизимдан бошқаси менга яхшилик қилмаяпти, мендан хабар олмаяпти. Тўққиз эркак, ҳаммаси ўзи билан овора бўлиб, мендан бохабар бўлишдан анча йироқлар. Мушк анбарнинг исини фақатгина мени кўргани келадиган кизим таратмокда", деди.

Аллоҳ таоло қиз тарбия қилаëтган ота-оналарга Қиёмат куни қизлари сабабли жаннатга кириш ва дўзахдан кутулиб колиш неъматини ато этсин!


https://t.me/Hurfikruznews
190 views23:43
Ochish/sharhlash
2022-12-26 21:00:48
Пеле шифохонадан туриб дўстлари ва оиласи билан хайрлашди.

Афсонавий футболчининг ҳаёти тобора поёнига етиб бормоқда.

https://t.me/Hurfikruznews
75 viewsedited  18:00
Ochish/sharhlash
2022-12-26 20:04:33 МЕНИ ЙИҒЛАТГАН ВОҚЕА

—  Дада, менга банан олиб берасизми?- деди қизалоқ.
—  Пулимиз қолса кейинги ҳафта албатта олиб бераман. Сўз бераман, қизим деди,- эркак. Шундоққина орқасидан кетаётганимни пайқамади.

Сотувчига яқинлашдим:
—  Ҳов, анави ота-болани кўряпсизми?- дедим.- Уларга икки кило банан ўлчанг. Ўша ота-бола пештахтангиз ёнидан ўтиб кетаётиб банан нархини сўрасаю олмаса, орқасидан чақиринг ва “Ўтган ҳафта сизга қайтим беролмагандим, шу бананни олинг, рози-ризолик бўлсин” дейсиз. Ота фарзандининг ёнида боши букилмасин. Боланинг кўнгли банан истабди, ўксинмасин. Аллоҳ олдида ваъда бераман, пулини икки ҳисса ортиғи билан тўлайман. Ўзим ҳам ўн кило банан олиб кетаман. Энди мен сизларни орқа томондан кузатиб тураман.

Эркак қизчасининг қўлидан тутиб бошқа томонга бурилмоқчи бўлди. Қизи банан пештахтасини кўришини истамасди, бояқиш. Банан сотувчи йигит айтганимдай қилди. Қизалоқ банан солинган халтани дадасига қўймай ўзи кўтариб олди. Эркак ҳаммасини тушунганди аслида. Банан сотувчи яхшилик қилиш учун бир баҳона ўйлаб топди, деб тушунганди. Бошини қуйи солганча юриб кетар экан, охирги бор банан сотувчи йигитга қараб, синиқ нигоҳлари билан миннатдорчилик билдирди. Банан сотувчи мендан пул олмади. Кўз ёшларини яшириш учун юзини четга бурди. Шунақа, яхшилик қилиш аслида жуда ҳам осон. Аммо ҳамма гап отани уялтирмасликда эди. Шукр, буни бажариш бизга насиб бўлди. Аслида бананнинг килоси етти ярим лира эди. Лекин бўлмаса, шуни ҳам топиш маҳол-да! Лекин мени қаттиқ таъсирлантирган жойи қизалоқ халта ичидан битта бананни олиб емоқчи бўлганида отасининг:
—  Уйда ейсан, хўпми, қизим? Егиси келиб, ололмаганлар бор…- дегани бўлди…


https://t.me/Hurfikruznews
87 views17:04
Ochish/sharhlash
2022-12-26 19:32:17
Ҳаётида ортиқча инсонларни иложи борича ўзидан рози бўлган ҳолларида яхшилик ила узоқлаштира олиш - бу ҳам санъатдир.

Мусулмон Кенжаев

https://t.me/Hurfikruznews
85 views16:32
Ochish/sharhlash
2022-12-26 19:03:12
Шубҳали буюмларни етказиб берманг, – Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги огоҳликка чақирди

Маълум бўлишича, Россияда “курьер” бўлиб ишлаётган ўзбекистонликлар муаммоларга дуч келмоқда. 

“Норасмий курьерлик хизматларида наркотик ёки тақиқланган моддалар солинган буюртмаларни етказиб бериш таклиф қилинмоқда.

Бунинг оқибатида полиция ходимлари томонидан курьерлар ушланиб, жиноий жавобгарликка тортилмоқда”, – дейилади хабарда.

Агентлик норасмий курьерлик хизматларида ишламасликга, катта миқдордаги пул эвазига шубҳали буюмларни етказмасликга чақирди.

Аввалроқ, Россия Ички ишлар вазирлиги раҳбари мигрантлар ўртасида жиноятчилик кўпайганини, жумладар жиноий ҳатти-ҳаракатларнинг қарийб 80 %и гиёҳванд моддалар савдоси билан боғлиқ маълум қилганди.

https://t.me/Hurfikruznews
89 views16:03
Ochish/sharhlash
2022-12-26 18:30:41
Белорусия давлати НАТО ва Украина билан чегарада Россиянинг ядровий "ҳарбий базасига" айланмоқда.

Айни пайтда Белоруссияда Россиянинг потенциал ядровий қурол ташувчилари ҳисобланган Су-24, Искандар-М ОТРК, шунингдек, Минск билан келишилган ҳолда ўзгартирилган Су-31 "Кинжал"лари жойлаштирилган.

Бундан ташқари, Белоруссия ўзининг арсеналида махсус ўқ-дориларни ишлатиш қобилиятига эга бўлган Совет "Точки-У", "Пионы" ("Малки") ва "Гиацинты" қуролларига эга.

Аввалроқ, оммавий ахборот воситалари Лукашенконинг ҳар доим ҳақиқий "ядровий ота" бўлишини ва ядровий қуролни мустақил бошқаришни орзу қилгани хақида хабарлар берилган эди.

Видеода қуввати 2,2 килотон бўлган ядровий бўлмаган портлаш (Ливан, Байрут порти, 2020 йил) акс этган. "Искандер-М" ОТРК махсус жанговар каллаклари - 50 килотон, "Гиацинты" ва "Малки" - 2 дан 2,5 килотонгача бўлган қувватга эга. Агар улардан фойдаланилса қанчалик катта портлаш содир бўлишини тасаввур қилишингиз мумкин.

https://t.me/Hurfikruznews
88 views15:30
Ochish/sharhlash
2022-12-26 18:02:43
Малдивнинг собиқ президенти Абдулла Ямин пул ювиш ва порахўрликда айбланиб, 11 йиллик қамоқ ва 5 миллион доллар жаримага ҳукм қилинди, деб хабар беради АP.

Суд хулосасига кўра, Ямин Аара ороли ижарасидан олинган пулларни шахсий ҳисоб рақамига ечиб олган, кейин эса пулларни ювган.

Абдулла Ямин 2013-2018 йилларда Малдив ороллари президенти бўлган. 2019 йилда у пул ювишда айбланиб, 5 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинган, бироқ кейинчалик бу ҳукм Олий суд томонидан бекор қилинган.

https://t.me/Hurfikruznews
87 views15:02
Ochish/sharhlash
2022-12-26 17:17:06 АБАЙ ОТА НИМА УЧУН БУЮК?

ЎГИТЛАР АСАРИДАН 

УЧИНЧИ СЎЗ

Қозоқларнинг бир-бирига душман бўлишининг, бирининг тилагини иккинчиси тиламаслининг, чин сўзи кам, амални орқасидан югурувчи бўлиши ялқов, ҳунар ўрганмаслиги, ишёқмаслигининг сабаби нимада?
Бунга дунёда ўтган барча ақлли кишилар, донишмандлар шундай жавоб қилади: ҳар қандай ғайратсиз, қўрқоқ киши-мақтанчоқ бўлади; ҳар қандай мақтанчоқ, қўрқоқ киши – ақлсиз  бўлади; ҳар қандай ақлсиз киши орсиз бўлади; ҳар қандай қандай орсиз киши – ялқов, кўрганини тиламчи, очкўз, суқ бўлади; бундай ҳунарсиз кишилар ҳеч қачон бировга дўст бўлолмайди.
Бу “ҳунарлар”нинг ҳаммаси тўрт оёқли молни кўпайтиришдан бошқа нарса хаёлига келмайдиган кишилардан чиқади. Агар инсон экин-тикин, илм-ҳунар, савдо-сотиқ ишлари билан шуғулланса, бундай қусурлар унга яқинлашмаган бўлар эди. Мол дунёнинг кетига тушган ҳар қандай одам, моли кўпайса, ўзимники ҳам, болаларимники ҳам ошиб-тошиб ётса, деб ўйлайди. Борди-ю, моли кўпайса, унга чўпон ёллаб, ўзлари гўштга тўйиб, қимизга қониб, учқур бедовни қозиққа боғлаб қўйиб, жононлар билан айш-ишрат қилишни ўйлайди. Агар қишлови, яйлови торлик қилса ариза битиб, таниш-билиш қилиб, бойлиги орқасидан бировларнинг қишловини сотиб олса, бир илож қилиб эплаб, тортиб олса... Қишловдан, яйловдан айрилган одам эса, бировнинг эшигига бориб ёлланса ёки омади келмагани учун элдан бош олиб кўчиб кетса-мана, қозоқларнинг ўйлаган фикри-зикри...

https://t.me/Hurfikruznews
95 viewsedited  14:17
Ochish/sharhlash
2022-12-26 17:16:43
87 views14:16
Ochish/sharhlash