Иш стажимни тасдиқловчи қўшимча ҳужжатларим бор. Пенсиямни қай | Huquqshunos yordami
Иш стажимни тасдиқловчи қўшимча ҳужжатларим бор. Пенсиямни қайта ҳисоблатишим мумкинми?
"Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуннинг 49-моддасига асосан, пенсияларни қайта ҳисоблаш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
- пенсионер пенсия миқдорига таъсир кўрсатувчи (пенсия тайинланишигача бўлган иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги ҳамда бошқа) қўшимча ҳужжатларни тақдим этганда;
- ногиронлик гуруҳи ўзгарганда;
- боқувчисини йўқотганлик пенсияси оладиган оила аъзолари сони ўзгарганда;