Get Mystery Box with random crypto!

​​ СУБСИДИЯ АЖРАТИЛИШИ БОШЛАНАДИ. 2024 ЙИЛДА ҚАНЧА СУБСИДИЯ | Huquqshunos yordami

​​ СУБСИДИЯ АЖРАТИЛИШИ БОШЛАНАДИ. 2024 ЙИЛДА ҚАНЧА СУБСИДИЯ АЖРАТИЛИШИ МАЪЛУМ БЎЛДИ

Президент кечаги кунги
йиғилишида:

Бу йил ипотекани молиялаштириш учун барча манбалардан 22,5 триллион сўм йўналтирилади. Жумладан, ипотека кредитлари учун қарийб 10 триллион сўм, даромади юқори бўлмаган 20 минг оилага бошланғич бадал ва фоиз тўловини қоплаш учун 2,3 триллион сўм берилади.

Пудрат ташкилотларининг айланма маблағини кўпайтириш учун 500 миллиард сўм ресурс йўналтирилади. Бунда йиллик 16 фоиз ставкада 12 ойлик имтиёзли давр билан 18 ойга имтиёзли кредитлар ажратилади.

Айрим ноинсоф қурувчилар харидорлар ишончини суиистеъмол қилаётгани қайд этилар экан, улушдорлик асосида уй-жой барпо этишда аҳолини ҳимоя қилиш тизимини кучайтириш зарурлиги таъкидланди. Шунингдек, ер аукционида қатнашадиган қурилиш ва пудрат ташкилотларининг молиявий салоҳиятига минимал талаблар жорий қилиниши белгиланди.

@Bank_yangiliklari1