Get Mystery Box with random crypto!

#Биласизми Яроқлилик муддати ўтган товарларни, шунингдек иш | Huquqiy axborot

#Биласизми

Яроқлилик муддати ўтган товарларни, шунингдек ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддати кўрсатилиши шартлиги қонун ҳужжатларида назарда тутилган товарларни ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддати кўрсатилмаган ҳолда реализация қилиш ҳамда сотиш учун қабул қилганлик:

фуқароларга БҲМнинг 3 бараваридан 10 бараваригача (735 минг сўмдан 2 млн 450 минг сўмгача);
мансабдор шахсларга 7 бараваридан 10 бараваригача (1 млн 715 минг сўмдан 2 млн 450 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Бунда ҳуқуқбузарлик ашёлари мусодара қилинади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot