Get Mystery Box with random crypto!

#Адлия_хабари 2021 йилда қўшимча дам олинадиган кунлар кўпай | Huquqiy axborot

#Адлия_хабари

2021 йилда қўшимча дам олинадиган кунлар кўпайди

Президент Фармони (ПФ–6222-сон, 10.05.2021 й.) билан 2020 йил 3 декабрда қабул қилинган Фармонга ўзгартиришлар киритилди.

Киритилган ўзгартиришга мувофиқ, қуйидаги саналар ҳам 2021 йилда қўшимча дам олиш кунлари этиб белгиланди:

● 14 май – жума;
● 31 декабрь – жума.

Шунингдек, қуйидаги дам олиш кунлари кўчирилди:

● 17 июль – шанба кунидан 21 июль – чоршанба кунига;
● 24 июль – шанба кунидан 22 июль – пайшанба кунига.

Бундан ташқари, 15 май – шанба, 21 июль – чоршанба, 22 июль – пайшанба кунлари ҳам барча ходимлар учун иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, дам олиш кунлари ҳисобланади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot