Get Mystery Box with random crypto!

#Адлия_хабари #Қабул2024 Бугун 20 июндан бошлаб Тошкент давл | Huquqiy axborot

#Адлия_хабари #Қабул2024

Бугун 20 июндан бошлаб Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги М.C.Восиқова номидаги ҳамда Наманган ва Самарқанд вилоят академик лицейларига 2024/2025-ўқув йили учун умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синф битирувчилари томонидан https://litsey.uzbmb.uz портали орқали ҳужжатларни онлайн топшириш жараёни бошланди.

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

Ариза;
Шахсни тасдиқловчи ҳужжат (туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома, паспорт ёки ID карта нусхаси);
3.5x4.5 ўлчамдаги рангли расм (оқ фонда).

Ҳужжатларни онлайн қабул қилиш 10 июлга қадар (шу куни ҳам соат 24:00 га қадар) давом этади.

Айни пайтда академик лицейда ўқишни истаган абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига қулайлик яратиш, уларни қизиқтирган саволларга тезкор жавоб бериш мақсадида "Call-center" ташкил этилган бўлиб, қуйидаги телефон рақамлар орқали ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишлари мумкин:

Мурожаатлар учун:

М.C.Восиқова номидаги академик лицей +998 71 241-72-44;

Наманган вилоят академик лицейи +998 69 233-07-20;

Самарқанд вилоят академик лицейи +998 66 240-94-15.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot