Get Mystery Box with random crypto!

#Биласизми Қонунчиликка мувофиқ юридик ва жисмоний шахслар | Huquqiy axborot

#Биласизми

Қонунчиликка мувофиқ юридик ва жисмоний шахслар асарлардан фақат ҳуқуқ эгаси ёки бошқа ваколатли шахс билан тузилган шартномага биноан фойдаланишлари мумкин.

Асарлардан қонунга хилоф равишда фойдаланиш маъмурий жавобгарликни келтириб чиқаради ҳамда БҲМнинг 1 бараваридан 20 бараваригача жарима солинишига сабаб бўлади.

Шунингдек, муаллиф, турдош ҳуқуқлар эгаси ёки мутлақ ҳуқуқларнинг бошқа эгаси ҳуқуқбузардан БҲМнинг 20 бараваридан 1000 бараваригача бўлган товонни тўлашини талаб қилишга ҳақлидир.

Бундан ташқари, тафаккур мулки объектига нисбатан муаллифлик ҳуқуқини ўзлаштириб олиш, ҳаммуаллифликка мажбурлаш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot