#Биласизми
Қонунчиликка кўра, 2024 йилда ўрмон фондининг
1,5 минг гектар ер майдонларида касаначилик асосида кўчат етиштириш ишларини йўлга қўйиш орқали камида
10 минг нафар аҳолининг бандлиги таъминланиши белгиланган.
Бунда:
ўрмон фонди мавжуд ерларининг жорий ҳолати
(тоифаси)дан келиб чиққан ҳолда ҳар бир касаначилик асосида кўчат етиштирувчига
камида 5 гектаргача ерлар шартнома асосида бириктирилади;
касаначилик асосида
кўчат етиштириш белгиланган схема бўйича амалга оширилади;
касаначилик асосида кўчат етиштиришни йўлга қўйиш учун талаб этиладиган дастлабки мақсадли маблағлар
Экология жамғармаси ҳисобидан ажратилади.
Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot