Путиннинг баёнотлари ҳақида нима ёзишяпти? Хорижий оммавий ах | Human.uz | Rasmiy kanal
Путиннинг баёнотлари ҳақида нима ёзишяпти?
Хорижий оммавий ахборот воситалари Путиннинг Украинадаги келишув бўйича таклифлари ва президентнинг бошқа баёнотлари ҳақида ўз хулосаларини ёзмоқда.
Financial Times: Россия президентининг жума куни нутқи чоғида қўйган талаблари жуда аниқ эди. Украина тўртта ҳудуд устидан назоратни самарали равишда Россияга топшириш шартларини қабул қилиши даргумон. Daily Mail: Путиннинг Украина бўйича Швейцария саммити арафасида қилган баёноти Киевда “қабул қилиб бўлмайдиган таклиф” сифатида баҳоланади.
Mirror: Путин Ғарбни Учинчи жаҳон уруши ҳақида огоҳлантирди. У Украинада босиб олган ҳудудлар абадий Россия таркибида қолишига ваъда берди. Hindustan Times: Путин Украинада зудлик билан ўт очишни тўхтатишга ваъда берди, аммо шартларни илгари сурди. Баёнот Италияда бўлиб ўтган G7 саммити фонида ва Швейцарияда бўлиб ўтадиган конференция арафасида қилинган.