Get Mystery Box with random crypto!

Қўл остидагиларни таъқиб қилишда айбланган Буюк Британия бош в | Human.uz | Rasmiy kanal

Қўл остидагиларни таъқиб қилишда айбланган Буюк Британия бош вазири ўринбосари истеъфога чиқди

Буюк Британия бош вазири ўринбосари – адлия вазири Доминик Рааб ўз қўл остидаги ходимларининг таъқиб қилгани ҳақидаги шикоятлар бўйича текширувдан сўнг истеъфога чиқди.

«Мен қироллик адвокати Адам Толлей суриштируви асосида тайёрланган ҳисоботни олганимдан сўнг ҳукуматингиздан истеъфога чиқаётганимни эълон қиламан», - дейилади Доминик Раабнинг Британия бош вазири Риши Сунакга юборган мактуби матнида.

«Мен тергов ўтказишга чақирдим ва агар безорилик далиллари аниқланса, истеъфога чиқишга ваъда бердим. Мен ўз сўзимни бажаришни муҳим деб биламан«, - дея таъкидлайди у.

Шу билан бирга, Доминик Рааб терговнинг ўзи учун ноқулай бўлган хулосаларига тўлиқ қўшилмади ва уларни нотўғри деб атади.

«Агрессия учун шундай паст чегара қўйиш орқали бу тергов хавфли прецедент ўрнатди. Бу вазирларга нисбатан номақбул шикоятларни рағбатлантиради ва сизнинг ҳукуматингиз ва охир-оқибат Британия халқи номидан ўзгаришлар киритаётганларга ёмон таъсир кўрсатади», - деди у.

Каналга уланинг: @humanuzofficial