Get Mystery Box with random crypto!

Деновдаги бўлган нохуш воқеа ҳамманинг кўзини очиши керак — Ш | Human.uz | Rasmiy kanal

Деновдаги бўлган нохуш воқеа ҳамманинг кўзини очиши керак — Шавкат Мирзиёев

Бугун Шавкат Мирзиёев раислигида хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар натижадорлиги ҳамда келгусидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Президент Деновдаги портлаш ҳодисаси ҳақда эслатиб ўтди.

"Ҳар бир ҳоким, прокурор, ички ишлар, Миллий гвардия, фавқулодда вазиятлар ва қурилиш, саноат хавфсизлиги бошқармалари раҳбарлари ўз ҳудудида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, техник стандартларга амалга қилиш, пала-партиш қурилишларга йўл қўймаслик, ерости тармоқлар ҳисобини юритиш устидан қатъий назорат тизимини ўрнатиши шарт", - деди давлатимиз раҳбари.

Президент матбуот котиби хабар беришича, Вазирлар Маҳкамаси олдига бир ой муддатда хатлов ўтказиб, натижаси бўйича қарор қабул қилиш вазифаси қўйилди.

Улашинг: @humanuzofficial