Get Mystery Box with random crypto!

Расман: Чала қабул бошланди. ДТМда айб йўқ! Қабул квоталар | YUKSALISH_CONSULTING.UZ

Расман: Чала қабул бошланди.
ДТМда айб йўқ!

Қабул квоталари тўлиқ тасдиқланмаган бўлсада ДТМ доимгидек қабулни бошлади. Бугундан абитуриентлар рўйхатдан ўтишлари мумкин.

ДТМ хабар беришича, абитуриентлар таълим йўналишларини қабул параметрларининг таълим тиллари бўйича тақсимоти тасдиқланганидан сўнг танлаш мумкин бўлади.

Қаердан рўйхатдан ўтилади?

Абитуриентларни рўйхатга олиш Давлат тест марказининг my.dtm.uz сайти ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали онлайн амалга оширилади.

Қачонгача давом этади?

Рўйхатга олиш 20-июлга қадар (20-июл куни ҳам) давом этади. Чет тилидан касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган бакалавриат таълим йўналишларига онлайн рўйхатга олиш эса 10-июлга қадар (10-июл куни ҳам) амалга оширилади.

Барчага омад!