Get Mystery Box with random crypto!

Энг кўп ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдоси Фарғона водийсид | Hozirda | Ishonchli xabarlar

Энг кўп ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдоси Фарғона водийсида кузатилмоқда

Ўтган бир неча кун ичида Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ходимлари томонидан 15 163 қути тамаки маҳсулоти мусодара қилинди. Рейднинг биринчи манзили — Бекобод шаҳрида ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан 10 минг 410 қути акцизсиз сигарет савдосига чек қўйилди. Фарғона вилояти дўконларидан бирида эса 142 қути контрабанда сигарета мусодара қилинган.

Марғилон шаҳридаги «Марғилон умумий улгуржи савдо мажмуаси» МЧЖ ҳудудидаги савдо шохобчаларидан бирида 4 минг 611 қути ноқонуний тамаки маҳсулоти аниқланди. Умумий ҳисобда рейдлар давомида 15163та ноқонуний тамаки маҳсулоти мусодара этилди.

Айтиш жоизки, Фарғона водийси ноқонуний тамаки маҳсулотларини сотиш даражаси бўйича мамлакатда ҳануз «етакчи» ўринни эгаллаб турибди. Наманган, Фарғона, Қўқон шаҳарларидаги улгуржи ва чакана савдо бозорлари бу борада биринчи ўринда. Нега бу вазият барча ҳаракатлар ва чораларга қарамай ўнгланмаямти? Жойлардаги масъул идоралар бундай ноқонуний ишларга жиддий эътибор бериб, уларга чек қўйиши лозим!

@safarblog