Get Mystery Box with random crypto!

Самарқандда ЙТҲ натижасида икки нафар ёш бола ҳалок бўлди 202 | Hozirda | Ishonchli xabarlar

Самарқандда ЙТҲ натижасида икки нафар ёш бола ҳалок бўлди

2024 йил 4 июнь куни соат 16:30ларда Нуробод тумани «Меҳнаткаш» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи «Самарқанд-Ғузор» А-378 автомобил йўлида 25 ёшли ҳайдовчи П.Ё. «Камаз-53212» юк автомашинасида пиёдалар ўтиш йўлакчасидан ўтаётган Ж.Ф. ва унинг 2 нафар вояга етмаган фарзандларини уриб юборган.

Натижада 2 нафар вояга етмаган болалар олган тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этишган. Уларнинг онаси Самарқанд тумани марказий шифохонасига ётқизилган.

@Hozirda