Get Mystery Box with random crypto!

Тошкент болалар онкологияси ва гематологияси бўйича 'Далилларг | Hozirda | Ishonchli xabarlar

Тошкент болалар онкологияси ва гематологияси бўйича "Далилларга асосланган ҳаракат" биринчи Халқаро конгрессига мезбонлик қилмоқда. Конгресснинг дастлабки кунида Ўзбекистоннинг биринчи хоними Зироат Мирзиёева ва бир қатор болалар онкологияси бўйича дунёнинг етакчи мутахассислари сўзга чиқишди.

Халқаро конгрессининг асосий мақсади — халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, энг сўнгги илм-фан ютуқлари, илғор диагностика ва даволаш усулларини муҳокама қилиш, тиббий ёрдам сифатини ошириш, беморларнинг руҳий-ижтимоий ва маданий ҳолатларини ҳисобга олган ҳолда таълим олишини қўллаб-қувватлаш, Ўзбекистонда болалар саратонини даволашда илғор халқаро ва инновацион амалиётларни жорий қилишдир.

@Hozirda