Get Mystery Box with random crypto!

Мактаб битирувчиларини катта байрам концерти кутмоқда Тошкен | Hozirda | Ishonchli xabarlar

Мактаб битирувчиларини катта байрам концерти кутмоқда

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан ўтказилаётган «Битирувчи ва талаба — 2024» лойиҳаси доирасида Халқлар дўстлиги санъат саройи майдонида 25 май куни соат 19:00 да катта битирув гала концерти бўлиб ўтади. Концертда Равшан Собиров, Сетора, Болалар гуруҳи, Улуғбек Раҳматуллаев, Зиёда, Шоҳруххон, Насиба Абдуллаева, Руҳшона, Ғуломжон Ёқубов, Саҳар гуруҳи ва бошқа машҳур эстрада хонандалари қўшиқ куйлашади.

Бундан ташқари, концертда меҳмонлар учун дрон шоу ташкил этилади ва битирувчи ёшларнинг ота-оналари учун эса ретро-дастур ҳам ҳозирланган. Концерт шунчаки, «бомба» бўлади ва албатта қатнашувчилар хотирасида бир умрга сақланиб қолади.

Концертда қатнашиш учун ушбу ҳаволада рўйхатдан ўтилади: https://t.me/talaba_bitiruvchi_bot