Get Mystery Box with random crypto!

Наманганда туризм қишлоғи барпо этилади Наманган вилоятининг | Hozirda | Ishonchli xabarlar

Наманганда туризм қишлоғи барпо этилади

Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманидаги Нанай қишлоғи туризм қишлоғига айлантирилмоқда.

Нанай қишлоғи бир вақтнинг ўзида 2500 нафар сайёҳни қабул қила олади. Шундан 150 та уй меҳмонхонаси 1500 та сайёҳга, бошқа дам олиш масканлари эса 1000 та сайёҳга хизмат кўрсатиш имконига эга.

Айни дамда “Нанай” қишлоғида қўшимча туризм турлари ва хизматларини ривожлантириш мақсадида экстремал туризм, спорт ва отда сайр хизмати, 10 та овқатланиш шохобчаси, 10 дан кўп савдо нуқтаси ташкил этилди.

@Hozirda