Get Mystery Box with random crypto!

Бир киши Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳнинг олдиларига келиб: | ✨Хозир ва шу ерда✨

Бир киши Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳнинг олдиларига келиб: “Эй имом, қандай қилиб дунёда зоҳидликка эришдингиз?” деб сўради. Шунда буюк тобеин:

“Қуйидаги тўрт нарса билан:

1. Ризқимни мендан бошқаси олмаслигини билдим. Шунинг учун қалбим хотиржам бўлди.

2. Амалимни мендан бошқаси келиб, ўрнимга қилиб бермаслигини билдим. Шунинг учун амал қилишга ўзим машғул бўлдим.

3. Аллоҳ мени кўриб турганини билдим. Шунинг учун У зот мени гуноҳ устида кўришидан ҳаё қилдим.

4. Ўлим мени кутиб турганини билдим. Шунинг учун Роббимга йўлиқишга озуқа тайёрладим” деб жавоб берган эканлар.

https://t.me/hozir_shuyerda