Get Mystery Box with random crypto!

​​ ИНСОН - КИЧИК КОИНОТ! Барчамиз Коинотнинг бир қисмимиз. | ✨Хозир ва шу ерда✨

​​ ИНСОН - КИЧИК КОИНОТ!

Барчамиз Коинотнинг бир қисмимиз. Яратувчи ҳар биримиз учун ғамхўрлик қилади, тўғри баъзиларимиз буни сезмаслигимиз мумкин.

Бу дунёда ҳар биримизнинг ўз ўрнимиз, мақсадларимиз, амалга оширишимиз керак бўлган вазифаларимиз бор.

Барчамиз бир организмнинг ҳужайралари каби бутуннинг бир қисмимиз. Шундай бўлса-да, ҳар биримиз ўз кичик коинотимизга, ўз қонунларимизга, тамойилларимизга, ўз дунёйимизга эгамиз.

Ҳар бир инсон ўзига хос, ноёб ва гўзал. Ҳар бир инсонда гўзаллик бор, ҳар қандай вазиятда гўзалликка интиламиз ва ундан завқланамиз, лекин нега бир-биримизга нисбатан гоҳо чидамсизмиз?

Нима учун инсонларга нисбатан борлиқнинг заррачалари сифатида қарамаймизда, уларни муҳокама ва ҳукм қилишга интиламиз?

Биз ўз фикрларимизни ўтказишни ҳаракат қиламиз, бошқаларнинг ҳаракатлари бизнинг кутганимизга мос келмаса, уларни камчиликлари учун танқид қиламиз?!

Биласизми, бошқа инсонларнинг уйига борганимизда, камтарлик билан ҳаракат қиламиз: сўрамасдан ҳеч нарса қилмаймиз, нарсаларини ўз хоҳишимизга кўра ўзгартирмаймиз, вазиятни танқид қилмаймиз. Шунчаки кузатамиз. Ҳатто, агар бизга бирор нарса ёқмаса ҳам, босиқлик билан муомала қилиб билдирамиз. Сабаби:

ЧУНКИ БИЗ ЎЗ УЙИМИЗДA ЭМAСМИЗ!

Шундан хулоса қилинг-ки,

БОШҚAЛAРНИНГ ҲAЁТИ
ҲAМ - УЛAРНИНГ ЎЗ УЙЛAРИ!

Ҳар бир инсон билан мулоқотда босиқлик, мулойимлик билан муомала қилишингиз лозим.

Юқорида айтиб ўтилгандек, ҳар бир одамнинг ўз дунёси, ўз қонунлари, ўз тамойиллари бор эканлигини унутманг!

Ҳар куни кибрингиз билан ишланг, иложи борича
кундан - кунга кибрингизни енгиб боринг.

https://t.me/hozir_shuyerda