Get Mystery Box with random crypto!

Бугун вилоят ҳокимлигида Урганч халқаро аэропортини ривожланти | Jo'rabek Raximov - Xorazm viloyati hokimi

Бугун вилоят ҳокимлигида Урганч халқаро аэропортини ривожлантириш стратегияси тақдимоти бўлиб ўтди.

Маълумки, Урганч халқаро аэропорти йўловчиларга хизмат кўрсатиш ҳажми бўйича мамлакатимизда пойтахт аэропортидан кейин 2-ўринни эгаллайди. Вилоятнинг ишлаб чиқариш ва туризм салоҳиятининг ўсиши аэропорт имкониятларини янада оширишни тақозо қилмоқда.

Тақдимотда “Uzbekistan Airports” компанияси бошқаруви раиси Раъно Жўраева Урганч халқаро аэропортини ривожлантириш лойиҳаси бўйича маълумот берди. Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов аэропортни замонавий туризм хабига айлантириш, келгусида юк ва йўловчи ташиш ҳажмларининг ўсишини инобатга олган ҳолда кенгайтириш бўйича ўз таклифларини билдирди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram