Get Mystery Box with random crypto!

Ваалейкум ассалому Вараҳматуллоҳи Вабарокатух Аслида биринч | 🕋 ХОЖИ ОНАЛАР КАНАЛИ

Ваалейкум ассалому
Вараҳматуллоҳи
Вабарокатух

Аслида биринчи бор кетиб талоқ олганингизда қайтмаслик керак эди.
Энди эрингизни айбини айтиб бехудага қалтак еб жабр кўряпсиз.

Яна сизнинг олдингизда бемалол ўзгаси билан гаплашяпти. Қайтмайман деяпсиз биз хожи оналар сабр қилинг яшанг дейишимиз мумкин. Аммо яшайдиган сиз.

Шундай аёллар борки ёмонни ҳам яхши қилиб эритиб олади. Шундай аёллар бор оғзидаги ошини олдиради.

Эрингизни айбини айтиб тўғри қилгансиз бўлмаса ўтирган уйини ҳам ютқазарди. Аниқ шу билан яшама дердим икки гўдак етим бўлади.

Сабрингиз етадими?
Онам ҳамиша сани гапинг хақ дегин дердилар. Соддагинам мўнис онажоним фақат кулиб тур кулиб турсанг хеч ким сўколмийди дердилар.

Хўп бўлади дегин. Қилолмасанг узр энди қиламан дегин. Қайинопаларинг ўз уйига мехмон бўлиб келади чиройли кулиб кутиб ол. Сани ёмон дейишмасин. Ўрнинг ҳамиша билинсин. Йўқми худога шукур дейишмасин дердилар.

Сизга маслахатим агар сиз хўп десангиз ҳам, хўп десангизда айбдор бўлсангиз, эрингиз ўзгани суйса борманг.

Яна сиз ота уйига икки бола билан сиғасизми. Боллаларингиз отасизликка кўнишадими?
Ўзингиз қийналиб қолмайсизми? Сизнинг хеч айбингиз йўқми? Ҳаммасини бир карра ўйланг, сўнг қарор қабул қилинг

Мухтабархон хожи она