Get Mystery Box with random crypto!

ЭСЛАБ ҚЎЙГИН! Сен кутасан йўлларим қараб, Сочларингни тўзғита | ♡ACHCHIQ...HAYOT♡

ЭСЛАБ ҚЎЙГИН!

Сен кутасан йўлларим қараб,
Сочларингни тўзғитар шамол.
Ўтиб кетди қанча йил қара,
Бизга насиб қилмади висол.


Ҳали ҳануз севасан мени,
Юзларингда хазонлар ранги.
Кўриб қўйгин, қалбим мени қон,
Дард қўшилар янгидан-янги.


Гоҳо сени қўмсайди юрак,
Юрагимдан узилган гулим.
Қўлларингни қўйвормас эдим,
Қани ортга қайтсайди умрим.


Алвидолар айтиб кетдинг ёр,
Ортга қайтмай кетдинг пичоқлаб,
Тик оёқда кулиб турибман,
Дардларимни маҳкам қучоқлаб.


Айбим нима сени олдингда,
Севгиммиди мени гуноҳим,
Синовларда тобланди юрак,
Худо бўлди мени паноҳим.


Ҳолим кўриб, кулиб юрибсан,
Сенга бахтми энди менсизлик.
Нураб борар, қалб деворларим,
Тугатмоқда мени сенсизлик.


Санчиб-санчиб қўяр юрагим,
Нима қилай, армон тўлдида,
Мени сира ўйлама жоним,
Ўзинг бахтли бўлсанг бўлдида.


Қанча азоб берса ҳам тақдир,
Ғурур сени соғиниб юрмоқ.
Менга насиб қилармикан ёр,
Сўнги бора, бир кўриб ўлмоқ.


Номим бўлиб, эл аро достон,
Қўшиқларим қилганда алам.
Ёр-ёр айтиб, ой тўлган оқшом,
Эслаб қўйгин ...........ni ҳам.