"Эйфел минорасини икки марта сотган одам"
Виктор Люстиг - машҳур фирибгар бўлиб, у 1925-йилда Эйфел минорасини ёпиқ ким ошди савдосида парижлик тадбиркор Андре Пуассонга сотган. У минора бўлакларга ажратиб сотилишини ва ҳукумат махфий агент сифатида унга бу ишни ишониб топширганини айтган.
Алданган харидор полицияга мурожаат қилишга уялган ва Виктор бу фирибгарликни яна амалга оширган – аммо бу сафар харидор полицияга шикоят қилган ва фирибгарлик фош этилган.
https://t.me/+fDfbkTmzJQBlM2Iy