2022-04-27 02:53:07
#ҲИЖОБЛИГИМ
Суннату фарз арқонини маҳкам тутган,
Эй зикри кўп, дақиқаси ҳисоблигим.
Хақдан қўрқиб яна Хақдан нажот кутган,
Сени танлаб адашмабман ҳижоблигим.
Узун тунлар намозларда бўлдинг қоим,
Рамазонда ўттиз кунлаб мен-ла соим.
Ўн беш йилки тилда такрор шу гап доим:
Сени танлаб адашмабман ҳижоблигим.
Не-не гўзал чертган эди дил торини,
Жуфт айламай дунёнинг энг дилдорини.
Қизлар ичра танлаб сендек диндорини,
Сени танлаб адашмабман ҳижоблигим.
Номаҳрамдан жамолини мудом тўсган,
Қуръон ўрганишда хатто мендан ўзган.
Тақводор отанинг ховлисида ўсган,
Сени танлаб адашмабман ҳижоблигим.
Ҳаёсиздек юрганинг йўқ аврат очиб,
Забонингдан кимларгадир заҳринг сочиб.
Айтгим келди бугун сени маҳкам қучиб,
Сени танлаб адашмабман ҳижоблигим.
Эй бўғзидан харом луқма ўтмаган қиз,
Сен туққанлар чўкармиди шайтонга тиз?
Сен ва мен йўқ, энди бордир билиб қўй БИЗ,
Сени танлаб адашмабман ҳижоблигим.
Қани эди бутун умринг кўнглинг хушлаб,
Жаннатларга кирганда ҳам қўлинг ушлаб.
Қимирласа шу сўзларни айтмоққа лаб:
Сени танлаб адашмабман ҳижоблигим.
@A_meshayan
23:45-25.04.2022
Абдураҳмон Мешаян
@hijob_hikoyam
1.1K viewsMohibonu, 23:53