2022-07-14 06:44:46
АКА ВА СИНГИЛ (булган вокеа).
Икки фарзандини етаклаб, бир фарзандини бағрига босиб келган сингил ўзи туғилиб ўсиб, катта бўлган хонадонга кириб келдию, йиғлаб юборди. Бу ҳолатни кўрган ака ҳеч нарсани англай олмасди. Бироқ акани бағрига ўзини отган сингил йиғлаб пичирлар эди: "Наҳот, фарзандларим ота мехридан маҳрум бўлсалар?" Ака гап қаерда эканлигини бир оз англагандек бўлди, “аммо нега” деган савол тўхтамай тилида айланар эди. Акани ҳаёлидан бир зумда бир нечта яхши-ю, ёмон гумонлар ўтиб кетди. Ақлини жиловлаб деди:
- “Синглим, менга аста ҳаммасини тушунтириб айтмасанг ҳозир ақлдан озиб қоламан. Самандарга нима бўлди ёки у нима қилди?”
Сингил кўзларидан ёшини артиб сўри четига омонатгина ўтирди. Бу ҳолатни кўрган келин, сингилни қўлидаги болани олди ва икки катта ўғлини хам етаклаб уй ичига кириб кетди. Сингил аста сўз бошлади
- “Фалокат содир бўлди ака, фалокат. Аллоҳ бизга синов юборди. Ҳабарингиз бор, куёвингиз бир бойваччани машинасини ижарага хайдаб рўзғоримизни тебратиб турар эдилар. Кеча кечаси бахтсиз ходиса рўй берибди. Куёвингиз машинада кетаётган вақт йўлига ёш бола югуриб чиққан. Болани ҳаётини сақлаб қоламан деб, машинани қаттик бурган. Машина ағдарилиб ёна бошлаган. Машина ичидаги бир йўловчи воқеа содир бўлган жойдан оғир аҳволда касалхонага олиб кетилган, аммо касалхонада жон таслим қилган. Машина эса ўша жойда ёниб қора темирга айланган. Куёвингизни ҳозир қамаб қўйишган. Машина эгаси ва ҳалок бўлган мархумнинг уйидагилари куёвингиз устидан ариза ёзишган. Агар машинани пулини тўламасак ва мархумни уйидагиларини рози қилмасак куёвингиз қамалар экан" - деди-ю, кўзларидан шашқатор ёш қуйиларди – “Бу вокеадан хабар топган ойижонимни (қайнона) юраклари хуруж қилиб қолди. Уларни ҳам касалхонага ётқиздик. Биласиз адажон (қайнота) ва ойижонлар қариб қолишган, бу дардни кўтара олмайдилар" - қўшиб қўйди қалтироқ овозда. Ака махзун ўйга толди:
- "Ҳа синглим, яхши иш бўлмабди, сен менга хўжайнинг қаердалик манзилини айт. Мен хозироқ бориб барча ишларни суриштириб билейчи. Ўзинг эса тез уйингга қайт. Адажонингга яхши қара. Уларни ёнида бўл, ойингдан хабар ол, борақол синглим" - деб, сингилни кузатгач ўзи хам йўлга чоғланди.
Эртасига тонгда акани ховлиси деворига ёзилган эълон барчани хайрон қолдирди. "УЙ СОТИЛАДИ". Қўшнилар ўзаро шов-шув қилишарди. Айрим қўшнилар бетоқат бўлиб нима гаплигини билгани ҳам киришди, хонадон сохиблари табассум билан "ҳа пул зарур бўлиб қолди, ховлини сотиб кичикроқ квартирада яшаб турсак хам бўлаверади" - деган жавобни олишди. Узун қулоқ гаплар сирлигича қолмади. Кичик бир шахарчада барча бир бирларини таниганлиги учун бу гап тез тарқалди ва ака нима сабабдан уйини сотмоқчи эканини англаб етишди. Сингил ҳам бу гапдан хабар топиб, акани ёнига чопди. Ундек қилмаслигини ўтиниб сўради, аммо ака сингилни гапига қулоқ солмади.
Давоми бор...
127 views03:44