Get Mystery Box with random crypto!

Абу Мусо родияллоҳу анҳудан ривоят қилинди. Росулуллоҳ ﷺ айтд | Hidoyat🌿🌺🌿

Абу Мусо родияллоҳу анҳудан ривоят қилинди.

Росулуллоҳ ﷺ айтдилар:
Аллоҳ мен билан юборган ҳидоят ва илмнинг мисоли худди ерга тушган ёмғирга ўхшайди.
У ер яхши бўлиб, сувни ўзига қабул қилиб, ўт-ўлан ва ўсимликларни ўстиради.

Унинг баьзи жойлари қаттиқ бўлиб, ўзида сувни тўплайди. Бу сув билан Аллоҳ инсонларни нафлантиради. У сувдан ичиб, бошқа нарсаларни суғориб, экинларга ҳам қуядилар.

Яна бошқа жойлари текис бўлиб, ўзида сув тўпламайди ҳамда ўт-ўлан ўстирмайди.

Аввалгининг мисоли худди Аллоҳнинг динида фақиҳ бўлган кишига ўхшайди.
Аллоҳ мен билан юборган нарса унга манфаат бериб, ўзи ўрганиб бошқаларга ҳам ўргатади.
Иккинчисиниг мисоли бепарво бўлиб, бошини ҳам кўтариб қўймаган кишига ўхшайди.
Учинчиси менга юборилган Аллоҳнинг ҳидоятини қабул қилмаган кишига ўхшайди.

{Бухорий ва Муслим ривояти}

•••┄┄┄༻❅༺┄┄┄•••
➥ Каналга кириш!

https://telegram.me/joinchat/AAWY_TvI_dXWc57K9swyyg