Get Mystery Box with random crypto!

'Фасодни иложи' Яқин ўтмишда боболаримиз ўз диний қадриятлари | Hazratnavoi.uz

"Фасодни иложи"

Яқин ўтмишда боболаримиз ўз диний қадриятларидан,виждон эркинлигидан буткул жудо бўлган вақтларда илтижолар қилиб , бугун бизларни қўлимизда бўлган неьматларни сўрардилар.
У даврларда қурьон ўқийман деган кишига биринчидан қурьон китоби топилмасди, етишмасди.Бир киши ўқийман деб жуда катта пулга ( тахминан учта болали сигирни нархига тенг) сотиб олган экан.
Чунки китоблар ёқилавериб, кўмилавериб камайиб кетган эди.
Жума намози ўқийман дейилса аввалроқ Самарқандга боришган.
Кейинчалик туманимиз марказидаги масжид очилиб, унда учта туман мусулмонлари жумьа намозини адо этганлар.
Ўшанда боболар ҳозирги кунлар келишини сўраганлар.
Мустақиллик шарофати билан халқимиз ўзлигини англаб, миллий қадриятларини яна тиклади.Тарихини, ота боболари маьнавиятини ўрганиш йўлида бардавом қадам босмоқда.
Улуғ боболарини номларини, масканларини улуғлаш ҳаракатида.

Лекин неьматлар тўкис берилган ушбу даврда , неьматларни қадрига етмаслик, ҳамма шароитлар бўлсада илм ҳосил қилишда сусткашлик қилишлик , вақтимизни беҳуда нарсаларга сарф қилишлик касали ҳам минг афсуски мавжуд.
Айрим ёшларни аксар вақтларини телефонда ўтказиб юборишлари ҳам катта хатарлардан.
Ахборот майдони кенгайиб, ота - боболаримиз эшитмаган турли фасод фикрлар булути айланиб юрганда, ёшларимиз тарбиясига эьтиборлироқ бўлишимиз энг аҳамиятли ҳаракатимиз бўлиши зарур.
Динни ниқоб қилиб олган бузғунчи кучларни фосид ташвиқотларига алданмаслигимиз ҳам ўта муҳим ғоя ва ҳаётимизнинг мазмунига айланиши керак.Чунки халқимизни саодати пок эьтиқодидадир.Ота боболаримиз юрган улуғ поклик йўлидир.
Энг улуғ неьматлар тинчлик, омонлик , хотиржамлик , фаровонлик ичида бурканиб яшаётган халқимиз бу неьматларни қадрига етиб , бу неьматлар доимо бизда туриши учун шукр қилиши ўта муҳимдир.
Чунки Пайғамбаримиз алайҳиссалом:
إن النعم أوابد فقيدوها بالشكر

"Албатта неьматлар бўйсўнмасдир ( асовдир)
Шунинг учун неьматларни шукр билан боғлаб қўйинглар"
деганлар яьни неьматлар доимо бизда туриши учун шукр лозимлиги баён қилинди.
Ёшларимиз ўтмишдан ибрат олиб, ҳар бир неьматни қадрига етиб, оқилона фойдаланиб, шукр йўлини тутиб, кексаларимизга, оқсоқолларимиз, илм аҳлига қулоқ солсалар келажагимиз обод бўлади .
Байрамимиз муборак бўлсин.!!!

Сўфи Аллоҳёр жомеъ масжиди имоми Бобоназаров Хайруллоҳ.

@hazratnavoi_uz