2022-07-12 09:51:35
#Бугун_бомдод_ўқидингизми?
Америкада гувоҳ бўлинган баъзи ҳолатлар...
Иккинчи манзара: Америка шаҳарларидан бирида тиббиёт бўйича йирик конференцияда иштирок этдим. Конференция йиғилишларининг эрталабки соат олтида бошланишини эшитиб, ҳайратда қолдим.
Ҳа, шундай, қадрли дўстим!
Биринчи мажлис соат олтида эди. У вақтларда бомдод намозининг вақти нисбатан кеч кирар эди. Намозимни тахминан 6:15 ларда ўқиб бўлиб, конференция залига қараб йўл олдим.
Йўлда кетаётган вақтимда зал бўм-бўш, ҳали ҳеч ким келмаган, деган ишончим бор эди. Тонг саҳарда бундай илмий мажлисга ким ҳам келарди, дердим ўзимча. Анжуман залига етиб келганимда эса ҳеч кутилмаган ҳолатга дуч келдим. Қарийб уч минг кишилик зал бошдан охиригача тўла эди. Залнинг энг орқа тарафидан базўр жой топишга эришдим. Жойимга ўтириб, маърузани тинглашга киришдим, аммо таажжубда эдим. Бу одамлар эрталаб соат олтида мажбурий ҳам эмас, ихтиёрий бир илмий йиғинга етиб келиш учун ҳаётларини қай тариқа тартибга сола олишган экан? Энди нимага мусулмонлар ўз ҳаётларини айни вақтдаги ихтиёрий эмас, аксинча мажбурий бўлган намозга ҳозир бўлиш учун мувофиқлаштира олишмаяпти?
Мусулмонларнинг шу саволга жавоб бера оладиган кунлари, иншааллоҳ, уларнинг Ер юзида тараққиёт сари ҳақиқий қадам қўйган кундир!
*Манба*: Роғиб Саржоний, "Бугун бомдод ўқидингизми?"
@hazratiimomuz
214 viewsedited 06:51