Get Mystery Box with random crypto!

Hazrati Bilol Jome Masjidi | хазрати билол жоме масжиди | suv xo‘jaligi masjidi | сув хўжалиги масжиди

Telegram kanalining logotibi hazrati_bilol_jome_masjidi — Hazrati Bilol Jome Masjidi | хазрати билол жоме масжиди | suv xo‘jaligi masjidi | сув хўжалиги масжиди H
Telegram kanalining logotibi hazrati_bilol_jome_masjidi — Hazrati Bilol Jome Masjidi | хазрати билол жоме масжиди | suv xo‘jaligi masjidi | сув хўжалиги масжиди
Toifalar: Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.56K
Kanalning ta’rifi

Bizning kanalimizda:
1-🔊 Audio mav'izalar
2-🎬 Ibratli video va rasmlar
3-📖 Qur'on oyatlari
4-📚 Hadislar
5-📝Ulamolar hikmatlari
Imom xatib Muhiddinov Osim @Atangan
💻 Admin @ulugbekmirzo03
@savollar_uchun_robot

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 4

2022-08-29 15:39:34 ​​#иқтибос

Исломий одоблар ҳаётнинг барча жабҳалари ила чамбарчас боғлиқдир. Инсон ҳаётининг бирор жабҳаси тўла-тўкис исломий одобдан холи эмас.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ

#Telegram sahifamiz

https://t.me/Hazrati_Bilol_Jome_Masjidi
387 viewsИсмоилов Улугбекмирзо, edited  12:39
Ochish/sharhlash
2022-08-29 15:39:14 ​​#сафаройи

Сафар ойи

Сафар ойи ҳижрий-қамарий тақвим бўйича йилнинг иккинчи ойидир.
Одатда, бу ой яқинлашиши билан кишилар орасида “сафар ойида сафарга чиқса, тўй қилса бўлмасмиш” каби гаплар айланиб қолади. Ушбу гаплар диний маънода бўлиши ҳам турган гап. Чунки уларнинг замирида сафар ойида сафар қилса, офатга дучор бўлармиш, тўй қилса, оиласи бахтсиз бўлармиш, деган эътиқод ётади. Исломдан олдинги жоҳилият даврида ҳам сафар ойидан шумланиш одати бор эди.

Барча нотўғри эътиқодлар қатори динимиз бу каби хурофотдан иборат фикрларни ҳам тўғрилади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу борада бир қанча ҳадислар айтдилар. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Касаллик юқиши йўқ, ғул йўқ ва сафар йўқ”, дедилар» (Муслим ва Абу Довуд ривояти).
1. «Касаллик юқиши йўқ». Дунёдаги ҳар бир нарса фақатгина Аллоҳ таолонинг иродаси билан бўлади. Жумладан, хасталик юқиши ҳам. Одамлардан жоҳилият эътиқодларини кетказиш учун шунга ўхшаш нозик нарсаларга алоҳида эътибор берилган.
2. «Ғул» йўқ. Ғул жоҳилият аҳли тасаввуридаги бир жин бўлиб, улар уни турли шаклларга кира олади, одамларни адаштириб кетиб, турли балоларга учратади, деган эътиқодни қилишар эди. Ислом бу нотўғри эътиқодни ҳам рад этди.
3. «Сафар йўқ».
Жоҳилият аҳлининг сафар ойи тўғрисида ҳам бидъат-хурофотдан иборат ақидалари бор эди. Ислом бундай бўлмағур эътиқодларни ҳам рад этиб, ой-кунларнинг ҳаммаси Аллоҳ таолоники эканини эълон қилди.
Жоҳилият аҳлининг сафар ойидан шумланишига зид равишда, бу ой Исломда «сафарул хайр» «сафар яхшилик» деб номланди.

Жоҳилият аҳлининг сафар ойида иш бошлаб бўлмайди, деган хурофотига зид равишда Исломда кўпгина ишлар айнан шу ойда бошланди. Масжиди набавийнинг қурилиши биринчи ҳижрий сананинг айнан сафар ойида бўлди.
Жоҳилият аҳлининг сафар ойида сафарга чиқиб бўлмайди, деган эътиқодига зид ўлароқ, мусулмонлар худди бошқа ойлардаги каби бемалол сафарларга чиқдилар. Пайғамбар алайҳиссалом бу ойда сафарга чиқиб, Хайбарни фатҳ қилдилар.

Жоҳилият аҳлининг сафар ойида никоҳланиб бўлмайди, деган сафсатасига қарши ўлароқ, мусулмонлар бу ойда никоҳларини ўтказдилар.
«Туҳфатул Муҳтож фии шарҳил Минҳож» номли китобда ва бошқа манбаларда Имом Зуҳрийнинг ривоятлари асосида келтирилишича, Пайғамбаримиз алайҳиссалом айнан сафар ойида қизлари Фотимаи Заҳрони Али розияллоҳу анҳуга никоҳлаб бердилар. Ўшанда ҳижратнинг иккинчи йили эди.

“Зикр аҳлидан сўранг” китобидан.

#Telegram sahifamiz

https://t.me/Hazrati_Bilol_Jome_Masjidi
318 viewsИсмоилов Улугбекмирзо, edited  12:39
Ochish/sharhlash
2022-08-29 15:38:34 НАФС ТАРБИЯСИ

Шайх Муҳаммад Мутаваллий
Шаъровий дарс айтарди. У зотнинг дарсидан бир сафар жуда кўп инсонлар таъсирланди. Шайх ўзларида бироз ужб ва кибр ҳис қилди.

Дарсдан кейин уйга қайтиш учун машинага минди. Йўлда кетаётиб масжидни кўриб қолди. Шунда ҳайдовчига: "Машинани тўхтат " деди. Ҳайдовчи: "Эй шайх, ҳозир намоз пайти эмас-ку" - деди ва машинани тўхтатди.

Шайх масжид таҳоратхонасига кириб ҳамма хонани тозалаб чиқди-да, кейин машинага қайтди.

Ҳайдовчи: "Нега бундай қилдингиз" - деб сўраганда шайх шундай деди: "Нафсим мени ажаблантирди. Уни хорлашни ҳоҳладим".

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
Ravza.uz | @Ravza_uz ✓
Яқинларингизга ҳам улашинг!


#Telegram sahifamiz

https://t.me/Hazrati_Bilol_Jome_Masjidi
277 viewsИсмоилов Улугбекмирзо, edited  12:38
Ochish/sharhlash
2022-08-29 10:45:47 ​​Агар биз луқмамизни ҳалол қилсак...

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қоринни ва у ўз ичига олган нарсаларни сақланг, деб буюрдилар. Хўш қоринни сақлаш қандай бўлади?

Қоринни сақлашдан мақсад луқмани ҳалол қилишдир.
Аллоҳ таоло Ўз каломида марҳамат қилади:

«Эй иймон келтирганлар: Сизларга ризқ қилиб берганимиз пок нарсалардан енглар» (Бақара сураси, 172-оят).

Шуни ёдда тутиш лозимки, кишилар ҳаром молдан ризқ истаётган бўлсалар, уларга аста-аста бу луқмалар таъсир қила бошлайди. Секин-асталик билан гуноҳга майл пайдо бўлиб боради.

Агар биз луқмамизни ҳалол қилсак, Аллоҳ таоло катта-катта гуноҳлардан сақлайди. Шунинг учун устозларимиз доим: «Тасаввуфда икки нарса муҳим: «Ризқи ҳалол ва сидқи мақол», яъни есанг, фақат покиза ҳалол нарсалардан егин, сўзласанг, фақат рост гапни сўзлагин», деганлар. Шуни ёдда тутингки, ҳаром луқма ейдиган кишининг дуосини Аллоҳ таоло қабул қилмайди.

Бугунги кунда ҳаром луқма икки кўринишда кўзга ташланяпти.

Биринчиси,
даромади ҳалол йўл билан бўлмайди. Яъни, алдаб-авраб, ёлғон гапириб, қаллоблик қилиб даромад топади.

Иккинчиси, тўғриликча даромад қилади, лекин пулини банкга қўйиб, қайтариб олишда рибо аралашган ҳаром пулни олади. Ана шу тарзда ҳалол молини ҳаромга айлантириб қўяди.

Улуғларимиз ҳалол луқма ейишга катта аҳамият қаратишган. Жумладан, Дорул Улум Девбанднинг биринчи тамал тошини қўйган улуғларимиздан Кичик Соҳиб эдилар. Дорул Улум Девбанд қурилишининг бошланишида Мавлоно Нонутвий раҳматуллоҳи алайҳ бундай эълон қилиб: «Мен бугун бу даргоҳнинг биринчи ғиштини шундай кишига қўйдираманки, у умри давомида ҳеч қачон қасддан гуноҳи кабира қилмаган. Анбиёлар маъсум бўладилар. авлиёлар маҳфуз бўладилар. Аллоҳ таоло у кишини гуноҳи кабиралардан ўзи сақлаган», дедилар.

Эълондан сўнг Кичик Соҳиб Дорул Улум Девбанднинг биринчи ғиштини қўйдилар. Шундан сўнг Аллоҳ таоло у даргоҳга шу қадар барака ёғдирдики, унинг файзи бугунги кунгача бутун оламга тарқалиб келмоқда. Хўш бу Кичик Соҳиб ким эдилар. У зот ўт ўриб кун кечирар эдилар. Ҳар куни бир неча танга ишлардилар. Йилнинг охирига бориб йиғиб қўйган пулларига Дорул улум Девбанднинг устозларини чақириб зиёфат берар эдилар.

Дорул улум устозлари айтадиларки, биз йил бўйи Кичик Соҳибнинг зиёфатга чақиришини кутар эдик. Негаки, унинг дастурхонидан еган кунимиздан бошлаб то қирқ кунгача намозларимизнинг кайфияти бошқача бўлар, бунинг ҳаммаси ҳалол луқмадан эди. Шунинг учун ким ҳалол луқмага эътибор қаратмаса, йиллар давомида қилган ибодатини лаҳзаларда қўлдан бой беради.

Яна бошқа ривоятда бир аёл хамир қориб турганда, эрининг ўлими хабарини эшитади. Шунда у дарҳол ишини тўхтатади, чунки унинг хамирига ворисларнинг ҳақи қўшилиб қолган эди.

«Исломда шарм-ҳаё» китоби асосида


#Telegram sahifamiz

https://t.me/Hazrati_Bilol_Jome_Masjidi
321 viewsИсмоилов Улугбекмирзо, edited  07:45
Ochish/sharhlash
2022-08-29 10:45:28 ​​#зикр_ва_дуо

Уйдан чиқиш дуоси

عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِذَا خَرَجَ الرَّجُلُ مِنْ بَيْتِهِ فَقَالَ: بِسْمِ اللهِ تَوَكَّلْتُ عَلَى اللهِ، لَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إِلَّا بِاللهِ»، قَالَ: «يُقَالُ حِينَئِذٍ هُدِيتَ وَكُفِيتَ وَوُقِيتَ، فَيتَنَحَّى لَهُ الشَّيْطَانُ، فَيَقُولُ لَهُ شَيْطَانٌ آخَرُ: كَيْفَ لَكَ بِرَجُلٍ قَدْ هُدِيَ وَكُفِيَ وَوُقِيَ». رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Киши уйидан чиқаётганда «Бисмиллаҳи, таваккалту ъалаллооҳи, ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳи», деса, ўша пайтда унга: «Ҳидоят қилиндинг, кифоя қилиндинг ва сақландинг», дейилади. Шайтон ундан четланади. Бошқа бир шайтон унга: «Ҳидоят қилинган, кифоя қилинган ва сақланган одамга нима ҳам қила олардинг?» дейди».

«Сунан» эгалари ривоят қилишган.
Дуонинг маъноси: «Аллоҳнинг исми билан. Аллоҳга таваккул қилдим. Ҳол ва қувват фақат Аллоҳ биландир».

#Telegram sahifamiz

https://t.me/Hazrati_Bilol_Jome_Masjidi
290 viewsИсмоилов Улугбекмирзо, edited  07:45
Ochish/sharhlash
2022-08-29 07:15:59
Эй дўстим!
Агар Аллоҳ таоло сизга ихлос неъматини берса, сизнинг ризқ талабида бозорга бориб халол меҳнат қилишингиз ҳам ибодатдир. Бунинг эъвазига Аллоҳ субханаҳу ва таоло сизни ажру савоб билан эҳтиром қилади.
Агар ҳар тонгда вазифангизга ёки сизга топширилган ишни сидқидилдан бажаришга киришсангиз, албатта бу ҳам бошқа бир ибодатдир. Аллоҳ таоло бу ишингизга ҳам мукаммал ажр беради.
Агар олийгоҳингизга дарс бериш ёки илм олиш учун борсангиз, Аллоҳ таоло буни хам сиздан ибодат деб қабул қилади.


Муҳаммад Саъид Рамазон Бутий
Абдуллоҳ Ғуломов таржимаси

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!


#Telegram sahifamiz

https://t.me/Hazrati_Bilol_Jome_Masjidi
334 viewsИсмоилов Улугбекмирзо, edited  04:15
Ochish/sharhlash