Get Mystery Box with random crypto!

Мен ёш бола эмасман Ойим телефон қилдилар. Ҳар галгидей насиҳ | Hayotiy bari...🕊

Мен ёш бола эмасман

Ойим телефон қилдилар. Ҳар галгидей насиҳат қилишни бошладилар.
Нима қилишим кераклигини, қандай қилишим кераклигини.
Уже бу сафар гапларини кўтара олмадим:
-Ойи, мен уже 20 ёшдаман. Ёш боламасманку!
Ҳадеб насиҳат қилаверманг!

Шунчалар қизишиб кетганимдан, онамга бақириб юборганимни билмай қолдим.
Шунчалар ўдағайлаб бердимки, ҳатто онам индамай қолдилар.
Ёнимга окам келдида, бир тарсаки туширди юзимга.
Мен телефонни улоқтириб юбордимда, телевизор ёнидаги диванга бориб жойлашдим.
Вақт ўтди ва мен жаҳлимдан тушдим.
Шу вақт дўстим телефон қилди ва Онам оламдан ўтганлигини айтди.

Мен унинг гапларини охиригача эшитмадим ҳам.
-Ойим! Онажоним! Кўзларимга шошқатор ёш келиб, телефон трубкасини қўйганимча карахт бўлиб
қотиб қолдим.

Қулоғимда эса онамга бақириб жеркиб бераётганим жарангларди.
Кўзим олдида эса онагинамни табассумли юзи эди.
Мен шу туришимда қотиб қолдим, томоғим бўғилиб қолган, қалбим эзилиб, ҳаёлимда эса онажоним эди.

Ерга тизза чўкдимда, фарёд қила бошладим:
- Аллохим, уни қайтариб бер! Жон Аллохим онажонимни қайтариб бер.
Мени жонимни олақолгин!
Илтимос Аллохим онамни қайтариб бер.
Майли мени азобла, истасанг ногирон қилиб қўй.
Аллохим онамни қайтиб бер!

Шунчалар бақириб йиғладимки хонага окам кириб келди. Кўлида телефон трубкасини ушлаб
олганича:
-Овозингни учир! – деб бақирди менга.
-Нега ахмоқ каби бақирасан, онамни гапларини эшита олмаяпман!

Онамни? Қотиб қолдим.
Тезда телефон трубкасини окамни қўлидан тортиб олдимда:
-Ойижон??? Ойижоним!
Онам эса ҳар галгидек хотиржам ва ёқимли овози билан:
-Ҳа болажоним-дедилар.
Мен бошқа хеч нарса деёлмай қолдим. Кўзларимдан шошқатор ёшлар оқиб кетти.

Дўстим менга телефон қилиб айтганида, унинг онаси оламдан ўтган экан.
Мен эса чала эшитиб нотўғри тушунганаканман.

Мен ҳеч нарса деёлмай қолдим. Фақатгина шивирлай олардим холос:
-Ойижоним, мени кечиринг, қадрдоним, меҳрибоним.
Онам сўзларимни эшитиб йиғлаб юбордилар:
-Болагинам, ҳар нарса бўлсаям факат сен йиғламагин, жоним болам. Сени йиғлашингни
эштолмайман.

Мен йиғлашда давом этардим. Узр сўраб тавба қилардим.

Окам қўлимдан телефон трубкасини олиб хонасига кириб кетти.
Мен эса хонамга кириб Аллохга ёлворишни бошладим.
-Эй Роббим…
Мени кечир ва менга ўхшаб онасига озор етказадиганларниям кечир…
Онасига озор бериб онасидан айрилиб қолганларниям кечир…
Онасини бир бора дийдорини кўришга зор бўлганларниям кечир…
Онани қайтиб топа олмаймиз.

Эй йигитлар!
Фарзандларингизни тарбия қилаётганда, ўз аёлингизни, онангизни эъзозлашга, ҳурмат қилишга
ўргатинг.
Ахир бу ўтар дунёку.


Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Hayotiy_bari |Sevimli Manzil