Get Mystery Box with random crypto!

Пиёда юриш хам пуллик бўладиганга ўхшайди Келгусида кечқурун | 🌙Hayot🕌Islam🌙

Пиёда юриш хам пуллик бўладиганга ўхшайди

Келгусида кечқурун йўлларда пиёда юрмоқчи бўлсак устимизда нур қайтаргичли жилетлар бўлиши керак экан.

Бу йўл транспорт ходисаларининг олдини олиш, йўлларда харакат хавфсизлигини таъминлаш, хуқуқбузарликларни олдини олиш ва хоказолар учун зарур дейишмоқда.

Бу янгиликни ўқиб мияга келган биринчи фикр шу бўлди: демак кимдир нур қайтаргичли жилетлар ишлаб чиқармоқчи ва уни ўтказиш керак.

Бундай ўйлаётганим учун узр. Афсуски бизда кўп ташаббуслар айланиб ўргилиб монополияга бориб тақалаверади, у ёғига салоҳият етмайди.

Ишқилиб бу ташаббус амалга ошиб қолмасин деймиз. Акс холда сариқ жилетсиз юрганлик учун ҳам катта эхтимол билан жарима тўлаш йўлга қўйилади. Бу эса алал оқибат кўчада пиёда юриш ҳам пуллик бўлади, дегани...
Расул Кушрбаев
https://t.me/hayotislam