2022-04-27 08:07:07
Дукайн ибн Саъид Хасъамий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бизлар 440 нафар киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига егулик учун таом сўраб келдик. У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам У
марга қараб: “Тур, уларни таомлантир”, дедилар.– Эй Аллоҳнинг расули! Менда фарзандларимга тўрт ойгагина етадиган озуқа бор, холос, – деди.
– Тур, уларга бер, – дедилар.
– Эй Аллоҳнинг расули! Эшитаман ва итоат қиламан, – деди ва ҳужрасидан калитни олиб чиқиб, озуқа сақланадиган хонани очиб берди. Эшик очилгач, қарасам, унда бир уюм ерга ёйиб қўйилган хурмо бор экан.
– Олинглар, – деди. Ҳар бир киши ўзига керагича хурмони олди, мен эса уларнинг энг охиргиси едим. Хурмоларни олиб бўлгач, қарасам,
Хурмолар бир дона ҳам камаймагандек турар эди.Имом Аҳмад ривояти. 4/174.
#Тафаккур
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
@HAYOTIMSAN
33.5K views05:07