Get Mystery Box with random crypto!

#Эслатма ТАКБИРИ ТАШРИҚ айтиш: «Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! | 𝐇𝐀𝐒𝐁𝐈𝐘𝐀𝐋𝐋𝐀𝐇🕊🌙

#Эслатма

ТАКБИРИ ТАШРИҚ айтиш:

«Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд».

Маъноси: «Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ таоло учундир».

Такбири ташриқ арафа куни бомдод намозидан бошлаб Ҳайитнинг тўртинчи куни аср намозига қадар айтилади:

• 8 июль – 5 маҳал,
• 9 июль – 5 маҳал,
• 10 июль – 5 маҳал,
• 11 июль – 5 маҳал,
• 12 июль – 3 маҳал.

Жами 23 маҳал намозларда Такбири ташриқни бир маротаба айтиш вожиб амал саналади.

Ушбу такбир хоҳ жамоат билан, хоҳ ёлғиз ўқилган ҳар бир фарз намоздан кейин айтилади.

Аёллар такбири ташриқни махфий айтадилар.

Намозга кечикиб қўшилган киши ҳам намозини тўлиқ қилгандан кейин такбири ташриқни айтади.