Get Mystery Box with random crypto!

Кўкалдош мадрасасида Қуръон базми Жорий йилнинг 13 май куни Ў | Hasanxon Yahyo Abdulmajid | Rasmiy

Кўкалдош мадрасасида Қуръон базми

Жорий йилнинг 13 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги «Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юртида битирувчи курс талабаларининг «Хатмона – 2024» байрам тадбири бўлиб ўтди.

Файзли маросимда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов, «Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти мудири Абдулҳаким қори Матқулов, Диний идора бўлим мудирлари, таниқли уламолар, устоз-мураббийлар ва талаба-ёшлар иштирок этишди.

Хатмонада сўзга чиққан нотиқлар охирги йилларда юртимизда амалга оширилаётган диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлар, ёшларнинг илм ва касб-ҳунар эгаллашлари учун берилаётган имкониятлар, диний таълим сифатини ошириш борасидаги янгиланишларни сўзлаш баробарида битирувчиларнинг келгуси фаолиятига муваффақият тиладилар. 

Маросим якунида фаол талабалар, уларнинг жонкуяр устозларига мақтов ёрлиқлари ва битирувчилар ота-оналарига ташаккурномалар тақдим этилди.

  Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22147

@islomuz