Get Mystery Box with random crypto!

Энг бахтли одамлар ким эканини билиб олинглар! – Одамларнинг э | Solihlar gulshani

Энг бахтли одамлар ким эканини билиб олинглар!
– Одамларнинг энг бахтлиси, намозини хушуъ билан бардавом ўқиб, уни зое қилмаган кишидир.
– Одамларнинг энг бахтлиси, ота онасига яхшилик қилиб, ҳар куни Қуръон тиловат қиладиган кишидир.
– Одамларнинг энг бахтлиси, ахлоқи яхши бўлиб, камбағалларга кўмаклашадиган кишидир.
– Одамларнинг энг бахтлиси, дунёдаги охирги сўзи "Лаа илаҳа иллаллоҳ" бўлган кишидир.
– Одамларнинг энг бахтлиси, қабрдаги икки фариштанинг саволига жавоб беришда Аллоҳ ҳозир жавоб қилган кишидир.
– Одамларнинг энг бахтлиси, Қиёмат кунидаги қўрқинчдан Аллоҳ омонда қилган кишидир.
– Одамларнинг энг бахтлиси, Қиёмат куни Аллоҳ афв қилиб, дўзахдан омонда қилган кишидир.