Get Mystery Box with random crypto!

Бугундан ранжиманг нима бўлса ҳам, Эртага ҳаммаси яхши бўлади | Solihlar gulshani

Бугундан ранжиманг нима бўлса ҳам,
Эртага ҳаммаси яхши бўлади.
Синовда исёнлар қилмаган қалбни,
Аллоҳим ҳамиша қўллаб туради.

Эътибор бермаса суйганларимиз,
Қайғурманг, муҳими Аллоҳ севгиси.
Агарки бошларга тушса савдолар,
Билингки, Роббимни ишқий белгиси.

Сўзимиз тинглашиб, қилмаса эътибор,
Сиқилманг ҳаётда ҳар нарса бўлар
Ўткинчи дунёда шундай яшангки,
Фақат ортимиздан яхши ном қолар.

Бугундан ранжиманг кутинг эртани,
Бундан ҳам баттари бўлиши мумкин.
Қалбингиз кенг қилинг, ўйланманг сира,
Ҳаёт гоҳ гўзалдир, гоҳида чиркин.

Бугундан ранжиманг, кулинг жилмайиб,
Лол қолсин шу бугун дилни ўйганлар.
Тафаккур қилинг сиз, учрагай аҳир,
Худо деб, шайтонга меҳр қўйганлар.


Бугундан ранжиманг, асранг қалбингиз.....