Get Mystery Box with random crypto!

HARAKATDAGILAR...

Telegram kanalining logotibi harakatdagilar_2024 — HARAKATDAGILAR... H
Kanaldagi mavzular:
Мурожаатга
Кун
Ҳикматлар
Harakatdagilar
Telegram kanalining logotibi harakatdagilar_2024 — HARAKATDAGILAR...
Kanaldagi mavzular:
Мурожаатга
Кун
Ҳикматлар
Harakatdagilar
Kanal manzili: @harakatdagilar_2024
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 86.18K
Kanalning ta’rifi

Bugungi islohotlardagi harakatlaringiz mulohaza, munosabat, tahlil bilan JURNALISTLAR nigohida...
Murojaatlar va reklama uchun: @Harakatdagilar2024

Ratings & Reviews

4.50

0 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar

2024-05-19 03:25:12
#Ҳикматлар_хазинасидан

Ибн Умар разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳнинг шундай бандалари борки, уларни одамларнинг эҳтиёжларига хослаб қўйган. Одамлар эҳтиёжларини қондириш учун уларнинг ҳузурларига талпинадилар. Ана ўшалар Қиёмат куни Аллоҳнинг азобида омонда бўлувчилардир!” деганлар.

Табароний ривояти

Сизнинг ҳузурингизга ҳам кўмак сўраб келишадими?

Сиз ҳам Аллоҳнинг суйган бандалари қаторидамисиз?

Жавобга шошилманг ва бу ҳақда мулоҳаза қилинг!

Дам олиш кунида яқинларингиздан ёрдамингизни аяманг!

Яхшиликлар улашадиган кун бўлсин ушбу кунингиз.

@Harakatdagilar_2024
24.3K views00:25
Ochish/sharhlash
2024-05-18 20:45:39
Бағдодлик савдогар бир куни бозорда Баҳлулни учратиб қолди.

— Жаноб Баҳлул, қандай мол сотиб олсам, катта фойда кўраман? — сўради у.

— Темир ва пахта сотиб ол, — жавоб берди Баҳлул.

Савдогар унинг айтганини қилиб, жуда катта фойда қилди.

Савдогар иккинчи марта Баҳлулни кўрганида сўради:
— Эй девона Баҳлул, катта фойда қилиш учун қанақа мол сотиб олай?

— Пиёз ва қовун сотиб ол, — жавоб берди Баҳлул.

Савдогар яна Баҳлулнинг айтганини қилиб, пиёз ва қовун сотиб олди, аммо ўша йили ҳаво иссиқ келиб, қовун ва пиёз сасиб кетди, савдогар уларни дарёга оқизиб юборишга мажбур бўлди. Натижада катта зарар кўрди.
Савдогар тезда Баҳлулни қидириб топди:

— Берган маслаҳатингдан ўргилдим, нуқул зарар кўриб, қарзга ботдим-ку?! — деди куюниб у.

— Биринчи марта менга жаноб деб мурожаат қилдинг, олийжаноблик билан жавоб бердим, аммо кейинги дафъа мени девона дединг, мен ҳам девоналарча жавоб қилдим, — деди Баҳлул.

Форсийдан Жамил Ҳазратқулов таржимаси

@Harakatdagilar_2024
20.5K views17:45
Ochish/sharhlash
2024-05-18 09:42:15
#Harakatdagilar

Илм мартабаси мартабаларнинг зўридир, деган гап шубҳасиз тўғри. Қайси ерда илму маърифат кучли бўлса, ўша ер бахт маскани ҳисобланади. Қайси ерда нодонлик мавжуд бўлса, у ер қуруқ ёки тошлоқ жой кабидир.

Гўзал хулқ билан пайваста бўлган илм одамларни бахтиёр қилади, мартабасини баландлатади. Илмдан мақсад кўркам ва эзгу ишларни амалга оширишдир.

Фахрулбанот Сулаймоний

Илм олиш йўлида ҳаракатдан тўхтаманг!

Эътибор марказимизда Олтинкўл тумани!

@Harakatdagilar_2024
21.4K views06:42
Ochish/sharhlash
2024-05-18 04:05:55
#Кун_ҳикмати

Умр ўткинчи.

Бу дунёда ҳамма меҳмон.

Кунларки келиб ўлим соя солган онда “Мен умрим давомида нима қилдим?” дея афсус-надомат чекиб қолмаслик учун яхши амаллар қилишдан тўхтамайлик.

Зеро, Абдуллоҳ ибн Аббосдан ривоят қилинган ҳадисда келтирилишича, Расулоллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Одамларнинг яхшироғи бошқаларга манфаати кўпроқ тегадиганидир”, деганлар.

Бошланажак кунингиз яхшиликларга бой бўлсин.

@Harakatdagilar_2024
24.2K views01:05
Ochish/sharhlash
2024-05-17 12:53:06
#Harakatdagilar

Ватанимиз тақдирини белгиловчи ёшларимизга буюк мақсадларини амалга оширишлари учун имкониятлар етарли. Уларга елкадош бўлиб, йўл-йўриқ кўрсатиш, кўмак бериш даркор. Шундагина эгаллаган касб-ҳунар, тадбиркорлик борасида ўз фаолиятларини йўлга қўйиб, мустақил даромад топишга эришадилар.

Избоскан туманидаги 2-умумий ўрта таълим мактабида “Орзуларни мақсадларга айлантирамиз”
шиори остида ҳунарманд ўқувчилар иштирокида кўргазма ташкил этилди.

Навбатдаги лавҳа мавзуни давом эттиради.

Эътибор марказимизда Избоскан тумани!

Бизни кузатишда давом этинг!

@Harakatdagilar_2024
25.2K views09:53
Ochish/sharhlash
2024-05-17 04:50:42
#Ҳикматлар_хазинасидан

“Барака шукроналикка боғлиқ, шукроналик янада кўпроқ барака олиб келади. У иккиси ўзаро бир-бирига боғлангандир”.

Али ибн Абу Толиб

Кунингизни шукроналик билан бошланг!

Жума кунингиз хайрли бўлсин, азизлар!

@Harakatdagilar_2024
25.2K views01:50
Ochish/sharhlash
2024-05-16 14:54:11
Пайғамбаримиз алайҳиссалом муборак ҳадисларида:
“Кишининг ўз фарзандини чиройли одоб-ахлоқ билан тарбиялаши кўп миқдордаги нафл садақа беришдан яхшироқдир”, деб марҳамат қилган.

Шундай экан, ҳар бир ота-она жаннат райҳонлари – фарзандларининг таълим-тарбиясига эътиборсиз бўлмай, уларга меҳр кўрсатиши лозим.

Фарзандларингиз хоҳиш-истакларига бепарво бўлманг!

Улардан меҳрингизни дариғ тутманг!

Дунёларча қувончларни жо қилган қалбларига озор берманг!

Чунки улар эртанги кун эгаларидир.

@Harakatdagilar_2024
25.7K views11:54
Ochish/sharhlash
2024-05-14 16:39:43
#Кун_оғриғи

Бу видеони бизга ота-оналар юборишди, фарзандларимиз мана шунақа тарбияланишяптими, деб...?!

Тўғриси, қайси тумандаги боғча бу, давлат боғчасими ёки хусусийми, деган савол оғзимизда қолди...

Расулжон Каримов, ишонаверинг, бугун ёшлар мана шундай саводсизлар қўлида экан, сиз ҚАҲРАМОН бўларсиз, сиз ДЕПУТАТ бўларсиз, лекин кунлар келиб Тошкентга кўтариб бориб келаётган сумкангиз оғирлигидаги гуноҳлар билан ёлғиз қоласиз!

Биласизми-йўқми, кибр кирган бошга илм кирмайди, деб кексалар бекорга гапиришмаганда...

Telegram | Youtube
30.5K viewsedited  13:39
Ochish/sharhlash
2024-05-14 13:34:43
#Кун_ҳикмати

"Ҳамма нарсани сен учун яратгандим!" деган ЗОТГА "Ҳаммасига фақат сен учун сабр қиляпман!" демоқдир САБР...!!!

Сабрда гап кўп...

Telegram | Youtube
27.8K viewsedited  10:34
Ochish/sharhlash
2024-05-14 10:28:06
#Мурожаатга_муносабат

Айни пайтда канал ботига юборилган мурожаатни эътиборингизга ҳавола қиляпмиз.

"Илтимос, канал админлари,  сизларни журналистлар командаси дейишяпти, агар рост бўлса мана шу мени ёзганларимни каналингизда  қўйинг, халқ ўқисин", деб ёзиляпти мурожаатда.

Мурожаатчи коллежда ишлар экан ва коллеждаги бир ўқувчиси якшанба кунликда кечаси ўртоғи билан уришиб қолиб, охири пичоқбозлик билан якун топган.

Бу воқеа учун туман ИИБ ҳам, прокуратура ҳам коллеж раҳбариятини айбдор қилган.

Энди мурожаатчининг сўзларига эътибор беринг.

"Қанақа замонларга қолдик, нега ўйламайди ииб ҳам прокурор ҳам? Биз ўқувчилар билан ошиб кетса бир кунда 5.6 соат бирга бўламиз.
Қолган 18.19 соатда уйида, маҳалласида бўладику ўқувчи, нега маҳалла фаоллари жавоб бермайди?
Оила носоғлом бўлса, 15.16 ёшга киргунча бола мана шу носоғлом муҳитда яшаса, қандай қилиб бир ойни 24 кунида 5.6 соатидагина бирга бўлган колеж раҳбарияти, устозлар айбдор бўлади, қандай қилиб?"

Таҳлилга шошилмаймиз ва мурожаатчининг кейинги сўзларини ўқиймиз...

"Қаранг, хозир ростми, ёлғон, манашу каналда берилган маълумот бўйича ҳам аниқ мактаб жамоаси айбдор бўлади, ишдан олинади ҳаммаси.
Бирорта виждонли одам айтолмайдики, эй инсонлар, мактаб директори  ҳар битта ўқувчини оёғига бойлаб олиб юрсинми, деб?
Айтолмайдики, маҳалла еттилиги нима иш қиляпти, ўлиб қолган эканми маҳалла ёшлар фаоли, нега ухлаяпти маҳалла хотин-қизлар  фаоли. Нима қиляпсан йилни ўн икки ой 31 куни хатлов қиляпман дейишадику.
Нега жавоб беришмайди булар? Қачонгача устозлар айбдор бўлаверамиз?
Бирорта ютуққа эришсак, битта  директор номи ўқилади, агар шунақа ўқувчи туғиб қўйса бутун мактаб ўқитувчилари номи чиқади, шуми адолат?"

Хуллас, @Harakatdagilar_2024 ижодий жамоаси юқоридаги ҳолатлар бўйича журналистик суриштирув ўтказиш ҳаракатидамиз, тез фурсатларда бу ҳақида сизларни хабардор қиламиз.

Мавзу юзасидан фикрларингиз бўлса, бажонидил қабул қиламиз.

Биздан узоқлашманг...

Telegram | Youtube
39.8K viewsedited  07:28
Ochish/sharhlash