Эркак 8-қаватда осилиб қолган қизалоқни қутқариб қолди
Ҳодиса Қозоғистон пойтахтидаги “Камол 2” турар-жой мажмуасида содир бўлди. 8-қаватдаги балкон панжасида осилиб қолган 3 ёшли қизалоқни пастдаги қаватда яшовчи қўшниси қутқариб қолди.
ФВВ департаменти қаҳрамоннинг исмини эълон қилди - бу 37 ёшли Собит Шонтакбоев. Ўз ҳаётини хавф остига қўйиб, болани қутқариб қолди.
@Har_Daqiqa хизматингиздa