2020-12-16 05:41:46
ХПК раиси, ЖОКУ ректори Шерзодхон Қудратхўжаев яна трендда! Фамилиясидан ев қўшимчасини олиб ташлагани учун.
Аслида, бу ҳақда 28-ноябр куни хабар топган эдим. Лекин, ҳайратланмадим. Тўғрироғи, «ҳайпланмадим» Худди шунақа бўлиши керакдек муносабатда бўлдим.
Ўзим эса 2005 йили тўнғичим туғилгандаёқ унга «ев»сиз фамилия қўйганман.
Қудратхўжанинг бу қароридан жазавага тушаётганларни тушунолмаяпман очиғи. Нима эмиш энди форсча ўзакли Шерзод исмини ёки арабча ўзакли Қудрат фамилиясини ҳам ўзбекчалаштирсин, чопон кийиб салла ўрасинмиш...
Шунчалигам майдалашамизми, дўстлар! Бир миллатдошимиз миллат шаъни учун бир қадам қўяди-ю, унинг этагига ёпишамизми? Нега арман ё гуржиларни гапирмаймиз? Чунки, полвонлигимиз ўзимиздан ўзгага ярамайди. Жадидлар русча фамилияси бўлмагани билан замонанинг пешволари эди-ку...
Мен Қудратхўжанинг ШАХСИЙ қарорини ҳурмат қиламан. Зотан, ўз она тилида гаплашишдан ор қиладиган, икки сўзни эплаб қўшиб ишлатолмайдиган қавмга ачинаман. Ўзини ҳам, сўзини ҳам чақага арзитмайман!
@hamzajumayev
6.8K viewsedited 02:41