Get Mystery Box with random crypto!

Барон -2 филми премерасига бордим. Одатда, бир ижодий ишнинг и | ТАҒО ТАЙМ

Барон -2 филми премерасига бордим. Одатда, бир ижодий ишнинг иккинчиси у қадар оммалашмайди.

Кадрлар, титрларда хатоликлар бор. Масалан, азон овози янграётган мусулмон шаҳар кадрида гумбазларда хоч тургани яққол кўзга ташланади.

Давлат киноларига реклама қўшилиши очиғи эриш туюлди менга. Бутик, заргарлик, энергетик ичимлик ва сув брендлари мавзунинг жиддийлигига соя солган.

Филм деярли тайёр бўлганида россиялик продюсернинг диққатини тортгани ва унга янги эпизодлар қўшилгани айтилди. Филмни кўргач, бундан мақсад рус аскарларини тинчликпарвар куч сифатида тарғиб қилиш экани ойдинлашди. Умуман, миллий киноларда бошқа давлат билан ижодий ҳамкорлик тарафдориман, ғоявий эмас.

Бошида тушунишга қийналасиз. Охир оқибат "Меҳр" операцияси қандай амалга оширилгани акс этганини тушунасиз.

Кейинги кадрда нима юз беришини тахмин қилдим. Хаммаси тўғри чиқди. Қизни отилиши, машина портлаши кабилар...

Бир кўришга ярайди...

Чақалоқ ва егулик билан кирганларни "мақтадим"

@hamzajumayev