2022-10-31 17:24:56
#брифинг
2025 йилгача давлат иштирокидаги корхоналар сонини 75 фоизга қисқартириш режалаштирилган
Бу ҳақда бугун АОКАда ўтказилган брифингда Давлат активларини бошқариш агентлиги департамент бошлиғи Санжар Қурбоналиев маълум қилди:
2021-2025 йилларда давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш Стратегияси илғор хорижий тажрибага асосан ишлаб чиқилиб, Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган.
Стратегиянинг асосий мақсадлари қуйидагилар:
● Корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилишга оид қонунчиликни такомиллаштириш;
● Давлат иштирокидаги корхоналар сонини муттасил қисқартириб бориш;
● Корхоналарда корпоратив бошқарувнинг замонавий услубларини жорий этиш, улар фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш.
Бугунги кунда, Стратегияда белгиланган «сот ёки тушунтир» тамойили асосида 2 мингдан ортиқ корхона хатловдан ўтказилиб, уларни сотиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш бўйича таклифлар тайёрланди.
@hafta24uz
168 viewsHafta24 Bosh muhbiri, 14:24