Get Mystery Box with random crypto!

Шайх аллома Муҳаммад Аввома ҳафизаҳуллоҳ деди: “Бир марта сайй | hadis.islom.uz

Шайх аллома Муҳаммад Аввома ҳафизаҳуллоҳ деди: “Бир марта саййидим шайх Абдулфаттоҳ Абу Ғудда раҳимаҳуллоҳга телефон орқали қўнғироқ қилдим. Бир ишни сўрадим. Овозларидан чарчоқ, заифликни сездимда, кейин қўнғироқ қиларман деган маънода узр сўрадим. У зот бўлсалар, “айтавер, айтавер” деб, сўрашимни талаб этардилар. Чунки у зотлар (муҳаддислар қўллайдиган «бизга айтиб берди», «бизга хабар берди») “ҳаддасана” ва “ахбарана” каби калималардан шифо топиб, тузалиб кетишарди”.

Шайх Муҳаммад Аввоманинг “Маъолимул иршодия лисиноъати толибил ъилми” китобидан.

https://t.me/arabicuz