Get Mystery Box with random crypto!

Ҳанафийлар наздида инқитоъ икки хилдир. 1. Санаддаги инқитоъ | hadis.islom.uz

Ҳанафийлар наздида инқитоъ икки хилдир.

1. Санаддаги инқитоъ (узилиш). Бу зоҳирий узилишдир. Бунда сиқа ровийдан бўлса ва ҳадис тобеъин ёки табаъ тобеъиндан етказилган бўлса, зарари йўқ. Сабаби сиқа ровий мурсал холда ривоят қилиши, "бу унинг ҳадиснинг саҳиҳ эканига мен кафилман" дегани бўлади.

2. Қарама қарши далил билан бўлган Инқитоъ (узилиш). Бу эса ботиний узилишдир.
Бунда ё, Қуръон ва мутавотир ёки машҳур суннатга нисбатан ҳадис маъноси қарама қарши келиши демакдир.
Ё, омма амал қилаётган тез-тез такрорланиб турадиган оҳод хабарга ёки саҳобалар ихтилоф қилган ишга ҳам тескари бўлиб қолиши мумкин.

Шаръий нусуслар дироятидаги ва оҳод хабарлар хусусиятидаги бу амалиётни ким тушунмаса, Мужтаҳид Имом Аъзам Абу Ҳанифа Нўъмон ибн Собит раҳимаҳуллоҳнинг буюк ақлий қобилятлари ҳақиқатини ҳам тушунмайди. Аллоҳ у зотга ажрларни кўпайтириб берсин!