Get Mystery Box with random crypto!

Бирдан — муқри аллома Али ибн Абдураҳмон (суфий) лақаби билан | ✨Ҳадис ва ҳикмат

Бирдан — муқри аллома Али ибн Абдураҳмон (суфий) лақаби билан таниқли бўлган отамнинг гаплари хатиримдан ўтади.
Катта акам Саудиядалигида унга хат ёзгандилар. Ёзганлари орасида шундай насиҳатлари бор эди:
— «Билиб қўй, болажоним! Қуръонни фақатгина Аллоҳ таолонинг наздида арзимас саналганларгина тарк қиладилар. Сен Аллоҳ таолонинг ҳузуридаги мартабангни билмоқчи бўлсанг, ўз ҳаётингда Қуръон қанчалик эътиборлилигига боқ. Агар Аллоҳ таоло сени Ўз каломига боғлаб қўйган бўлса, кечаю кундуз уни тиловат қилсанг, тадаббур этсанг, доимий вазифа билан ҳаёт сафарингда ҳамроҳ тутсанг, демак, Унинг ҳузурида бир қийматинг бор, эътиборинг бор!»


Шайх Абдурашид Суфий ҳафизаҳуллоҳ.
----
Икром Шариф таржимаси.

┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Линкни босиб  каналга обуна бўлинг!

https://t.me/+szXm9_n6mqs3ZTIy
https://t.me/+szXm9_n6mqs3ZTIy