Get Mystery Box with random crypto!

ШАЙТОН ТЎШАК УСТИГА ЧЎП ТАШЛАБ ҚЎЯДИ 1991. Абу Умомадан ривоят | ✨Ҳадис ва ҳикмат

ШАЙТОН ТЎШАК УСТИГА ЧЎП ТАШЛАБ ҚЎЯДИ
1991. Абу Умомадан ривоят қилинади:
«Шайтон бирортангизнинг тўшагига уни аҳли тўшаб, тайёрлаб қўйганидан кейин келади ва унга чўпми, тошми ёки бирор нарсани унинг аҳлидан аччиғини чиқариш учун ташлаб қўяди.
Агар ўша нарсани топса, аҳлидан ғазабланмасин. Чунки бу шайтоннинг ишидир».

Шарҳ:
Бир кишининг аёли, бола-чақаси, хизматчилари ўтириш учун тўшакларни тайёрлаб қўйган бўлса, шайтон унинг устига бирон нарса ташлаб қўяр экан. Чунки унинг мақсади уй аҳлини ўша киши билан жанжаллаштириб қўйишдир. Бирортангиз ўшандай халақит берадиган нарсани кўриб қолса, аччиқланмасин, аҳлидан ғазабланмасин, чунки бу шайтоннинг ишидир.
Кўриб турибмизки, оиланинг аҳиллиги, иноқлигини сақлаш учун улуғ бир одоб жорий қилинган экан. Аҳли аёл оила раҳбарининг ҳурмати учун ўтирадиган жой тайёрлаб қўйса, лекин шайтон туфайли кимнингдир эсидан чиқибми, ёш болалар ўйнаб келиб ташлаб кетибми, ўша жойда бирор кўнгилсиз нарса топилиб қолса, дарров бақириб-чақириб, жанжал кўтармасин...